Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

Ахборот технологиялари департаменти

  • Раҳбар: Мелибаев Содир Адилович

Контакт маълумотлари

Телефон: 71-212-61-30

Вазифа ва функциялар

Департаментнинг вазифалари:
  • республика миқёсида банклараро ва банкнинг ички тўлов тизимларини ҳамда халқаро ҳисоб-китоблар технологиясини жаҳон андозаларига мос равишда такомиллаштириш;
  • реал вақт тартибига асосланган ва ҳисоб-китобларнинг ишончлилик даражасини оширишга йўналтирилган тўлов тизимини ташкил этиш;
  • банк пластик карталари асосида ҳисоб-китоблар тизимини ривожлантириш ишларини ташкил этиш.
  • масофавий банк хизматлари кўрсатишни такомиллаштириш ишларини мувофиқлаштириш;

Департаментнинг вазифалари:
  • банклараро ҳисоб-китобларни тўғри ва ўз вақтида амалга оширилишини назорат қилиш;
  • республика банк тизимида замонавий ахборот-коммуникация технологиялари асосида аҳолига масофавий банк хизматларини кўрсатиш, банк-мижоз, интернет-банкинг, мобил-банкинг ва чакана тўловларни амалга ошириш ва кенг жорий этиш ишларини мувофиқлаштириш;
  • Марказий банк ва умуман банк тизими фаолиятида замонавий технологияларга асосланган телекоммуникация, локал ҳисоблаш тармоқ тизимларини ишлаб чиқиб тадбиқ этиш, ривожлантириш;
  • Давлат бошқаруви идоралари ва банк тизими ўртасида замонавий ахборот технологияларини жорий этилиши, ахборот тизимларининг интеграциялашуви бўйича масалаларни кўриб чиқиш ва хулоса тайёрлаш;
  • Марказий банкнинг веб-сайтини фаол ишчи ҳолатини таъминлаш.
Департаментнинг функциялари:
  • тўлов тизими соҳасидаги банк технологиялари янгиликларини ўрганади, таҳлил қилади ва республика электрон тўлов тизимини жаҳон андозаларига мослигини таъминлаб боради;
  • банклараро ҳисоб-китобларни тўғри ва ўз вақтида амалга ошириш, тижорат банклари вакиллик ҳисобварақларининг ҳолати ва банклараро айланмаларини самарали назорат қилиш тизимини яратади ҳамда унинг фаоллигини таъминлайди;
  • миллий тўлов тизимига тааллуқли маълумотлар базасини фаол ҳолатини таъминлайди ва назорат қилади.
  • Марказий банкнинг Интеграллашган ахборот-таҳлилий тизими, локал компьютер тармоғи, банк тизимининг телекоммуникация тармоғи, ахборот тизимлари, ҳисоблаш марказлари ва маълумотлар базалари лойиҳаларини ишлаб чиқади, амалга оширилишини, уларга сифатли техник хизмат кўрсатилишини ҳамда фаол ҳолатини таъминлайди;
  • Марказий банк таркибий бўлинмаларида компьютер ва оргтехника воситаларини рўйхатга олиш, улар таркибини янгилаш, таъмирлаш ва техник ҳолати ҳақидаги ҳисоботларни тузиш ҳамда уларни ҳисобдан чиқариш ишларини тегишли бўлинмалар билан биргаликда олиб боради.


USD = 10766.49
-12.49
EUR = 12194.13
-55.1
RUB = 145.60
+1.43
GBP = 14332.35
-72.68
JPY = 94.89
-0.63
CHF = 11710.34
-30.19
CNY = 1689.76
-2.2
Барча валюталар
Online доступ к общедоступным информационным ресурсам ЦБ РУз в сети Интернет, с возможностью просматривать и получать обновленную информацию, в том числе сведения о курсах валют.
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X