Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

Молиявий барқарорлик ҳақида

Янгиланган сана:  15 Ноя 2022, 19:40

Молиявий барқарорлик – бу молиявий тизимнинг, яъни молия муассасалари, бозорлар ва бозор инфратузилмаларининг эҳтимолий шоклар ва номутаносибликларга бардош бера олиши, шу билан бирга молиявий воситачилик функцияларини бажара олмаслик эҳтимолини пасайтириш қобилиятидир. Молиявий барқарорлик мақсади алоҳида молия муассасаси эмас, балки бутун молия тизими барқарорлигини таъминлашдан иборат. Молиявий барқарорлик иқтисодиётнинг барқарор ривожланиш асоси ҳисобланади.

Молиявий тизим, қачонки банклар, бошқа кредит ташкилотлари ва молия бозорлари уй хўжаликлари ва тадбиркорлик субъектларига бир маромда ишлаётган тизимнинг кескин сустлашишига йўл қўймаса, иқтисодиётдаги иштироки ва унинг ўсиши учун зарур молиявий инвестициялар тақдим эта олсагина барқарор ҳисобланади. Акс ҳолда нобарқарор тизимда иқтисодий шоклар реал иқтисодиётга нохуш таъсир кўрсатиши, кредитлашни издан чиқариши ва кутилганидан зиёд хатарга олиб келиши, бандликнинг қисқариши ва иқтисодий фаолликни сусайтириши мумкин.

Молиявий нобарқарорлик шароитида молия тизими иқтисодиёт учун зарур молиявий хизматларни тақдим эта олмайди. Масалан, йирик молия ташкилотидаги қийинчиликлар молиявий нобарқарорликни юзага келтириши мумкин. Бундан ташқари, битта муассасадаги муаммолар банклараро операциялар туфайли тизимнинг бир-бирига ўзаро қаттиқ боғланган бошқа ташкилотларига ҳам тарқалиши мумкин. Муассасаларнинг умумий фаолияти бутун молия тизими учун хавфни, яъни тизимли хавфни юзага келтириши, ишончли бўлиб туюлган алоҳида ташкилотни ҳам молиявий нобарқарорликка олиб келиши мумкин.

Молиявий барқарорлик ва уни таҳлил қилиш марказий банклар ҳамда молия тизимини тартибга солувчи органларнинг асосий вазифаларидан бири ҳисобланади. Банк сектори Ўзбекистон молия тизимининг энг муҳим бўғини бўлганлиги сабабли, унинг барқарорлигини таъминлаш Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг асосий вазифалари сирасига киради. Марказий банк банк тизимидаги ўзгаришларни кузатиб боради ва баҳолайди, шунингдек, тизимли хавфлар тўпланишини камайтириш ва банк тизимининг барқарорлигини таъминлаш чораларини кўриб боради. Марказий банк йилига икки марта Молиявий барқарорлик шарҳини чоп этади, унда банк тизимининг барқарорлиги, макромолиявий заифлик ва хатарлар таҳлил қилинади ва баҳоланади. Ушбу шарҳни чоп этишдан кўзлаган асосий мақсад – жамоатчилик хабардорлигини ҳамда бу соҳада Марказий банкнинг шаффофлиги ва ҳисобдорлигини оширишдан иборат.


USD = 11257.13
+29.05
EUR = 11854.88
+131.64
RUB = 182.11
-1.55
GBP = 13818.13
+174.89
JPY = 84.01
+1.66
CHF = 12038.42
+143.01
CNY = 1602.96
+19.35
Барча валюталар
Online доступ к общедоступным информационным ресурсам ЦБ РУз в сети Интернет, с возможностью просматривать и получать обновленную информацию, в том числе сведения о курсах валют.
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X