Шрифт ўлчами: A A A
Масштаб: A A A A
Ранг: A A A A
Расмлар: Ёқиш Ўчириш
18553

Коррупцияга қарши курашиш

Янгиланган сана: 23 Апр 2026, 16:52

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки раиси
Тимур Аминджанович Ишметовнинг
коррупцияга қарши курашиш бўйича
М У Р О Ж А А Т И

“Коррупция – давлат тараққиётига тўсиқ бўладиган, адолат ва қонун устуворлигини издан чиқарадиган, жамиятда ишонч муҳитини заифлаштирадиган энг жиддий таҳдид”

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. Мирзиёев

Коррупция ҳар қандай кўринишда жамият тараққиётига тўсқинлик қилиши, давлат органлари ва ташкилотларига бўлган ишончни сусайтириши ҳамда қонун устуворлигига путур етказишини барчамиз яхши англаймиз.
Зеро, Давлатимиз раҳбарининг 2025 йил 26 декабрдаги Олий Мажлис ва Ўзбекистон халқига мурожаатномасида “Коррупцияга йўл қўйиш – ислоҳотларга хиёнат эканлиги ва бу иллатга қарши курашиш бўйича 2026 йилда «фавқулодда ҳолат» эълон қилинганлиги” таъкидлаб ўтилди.

Шу сабабли, Янги Ўзбекистонда “Инсон қадри учун” тамойили асосида халқимизнинг фаровонлигини янада ошириш, инсон ҳуқуқлари ва манфаатларини сўзсиз таъминлаш ҳамда фаол фуқаролик жамиятини шакллантиришга қаратилган ислоҳотлар доирасида барча соҳаларда коррупцияга қарши муросасиз курашиш муҳитини шакллантириш талаб этилади.

Марказий банк тизимида ҳам коррупциянинг олдини олиш чораларини кўриш, уни келтириб чиқариши мумкин бўлган сабаб ва шарт-шароитларни барвақт аниқлаш ҳамда бартараф этиш бўйича самарали тизимни шакллантиришга қаратилган кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, Марказий банк тизимида коррупцияга қарши ички назорат тузилмалари ташкил этилганлиги, ишга қабул қилишни очиқ танловлар асосида амалга оширилиши, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини коррупцияга қарши экспертизадан ўтказиш, харидларни амалга оширишда коррупциявий хатарларни аниқлаш ва бартараф этиш амалиётлари жорий қилинганлиги ҳамда пул ва ички валюта бозорларидаги операцияларнинг тўлиқ бозор механизмлари асосида амалга оширилиши каби қатор амалий ишларни келтириб ўтиш мумкин.

Натижада, Марказий банк томонидан амалга оширилаётган ишлар 2025 йилдаги коррупцияга қарши курашиш ишларининг самарадорлиги бўйича рейтинг баҳолаш якунларига кўра, давлат органлари ва ташкилотлари орасида юқори – 95 балл билан баҳоланди.

Шунингдек, Марказий банк тавсиялари асосида банк тизимида аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига кўрсатилаётган банк хизматларини рақамлаштириш орқали инсон омилини камайтириш бўйича тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

Шу билан бирга, банк тизимида коррупциянинг олдини олиш чораларини кўриш, уни келтириб чиқариши мумкин бўлган сабаб ва шарт-шароитларни барвақт аниқлаш ва бартараф этиш ҳамда коррупцияга қарши муросасиз муҳитни шакллантириш борасидаги ишлар келгусида ҳам изчиллик билан давом эттирилади.

Марказий банк коррупцияга қарши курашиш ва коррупциявий ҳолатларнинг барвақт олдини олиш бўйича ишларни самарали ташкил этишда фуқароларимизнинг фаоллигини ва ташаббусларини қўллаб-қувватлайди.

Марказий банкнинг марказий аппарати, унинг ҳудудий бош бошқармалари ҳамда тасарруфидаги корхоналари ходимларининг қонунчиликка зид хатти-ҳаракатлари ёки ҳаракатсизликларининг гувоҳи бўлсангиз ёки ходимларнинг коррупция ва бошқа ҳуқуқбузарлик ҳолатларига алоқадорлиги юзасидан маълумотларга эга бўлсангиз, Марказий банкнинг (71) 200-00-44 рақамли Ишонч телефони ёки ушбу алоқа каналлари: телеграм-бот ва расмий веб-сайт орқали ўз мурожаатингизни йўллашингиз мумкин.

Мурожаатингиз қонунчиликда белгиланган тартиб ва муддатларда кўриб чиқилади ҳамда тасдиқланган коррупцион ҳолатлар бўйича кескин қонуний чоралар кўрилади.

Ўз навбатида, Марказий банк тизимида меҳнат қилаётган ҳар бир раҳбар ва ходимни коррупция ҳолатларининг ҳар қандай кўринишларига нисбатан муросасиз муносабатда бўлишга ҳамда ўз хизмат вазифаларини ҳалол ва холис бажаришга яна бир бор чақирман.

Коррупцияга қарши курашиш ҳар биримиздан юксак ҳуқуқий онг, фуқаролик масъулияти ва шахсий дахлсизликни талаб этади. Фақатгина биргаликдаги қатъий саъй-ҳаракатларимиз орқалигина ушбу иллатга барҳам беришимиз мумкин.

pdf 11.3 MB
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки (марказий аппарат, ҳудудий бош бошқармалар ва тасарруфдаги корхоналар)да 2025 йил давомида коррупцияга қарши курашиш тизимининг амал қилиши ҳақида УМУМИЙ ҲИСОБОТ
pdf 1.6 MB
Меҳнат муносабатларини тартибга солувчи шартномаларида коррупцияга қарши қоидаларни назарда тутувчи шартлар киритилганлиги намунаси
pdf 1.7 MB
Марказий банкнинг коррупциявий хатти-ҳаракатлар ва ҳуқуқбузарликлар тўғрисида мурожаатларни кўриб чиқиш натижалари ҳақидаги ҳисоботи
pdf 1.7 MB
Коррупция - иллат, унга қарши курашиш эса катта маъсулият (Марказий банк Раисининг мақоласи)
 
pdf 494.2 KB
Мавжуд манфаатлар тўқнашуви тўғрисидаги хабарнома, эҳтимолий манфаатлар тўқнашуви тўғрисидаги декларациялар ва манфаатлар тўқнашувини ҳисобга олиш реестрининг НАМУНАВИЙ ШАКЛЛАРИ



USD = 11952.73
+15.13
EUR = 14021.75
+60.73
RUB = 159.48
+0.01
GBP = 16248.54
+129.2
JPY = 76.34
+1.42
CHF = 15292.64
+131.86
CNY = 1750.50
+2.37
Барча валюталар
Online доступ к общедоступным информационным ресурсам ЦБ РУз в сети Интернет, с возможностью просматривать и получать обновленную информацию, в том числе сведения о курсах валют.
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X