Пул-кредит операциялари нима?
Пул-кредит сиёсати асосий операциялари
Марказий банк фаолиятининг асосий мақсади бўлган иқтисодиётда нархлар барқарорлигини таъминлашда трансмиссион механизм фоиз канали таъсирчанлигини ошириш мақсадида пул-кредит операциялари амалга оширилади.
Пул-кредит операциялари банк тизими умумий ликвидлигини тартибга солиш орқали қисқа муддатли фоиз ставкаларини бошқаришга йўналтирилган.
Марказий банк томонидан ушбу операциялар фоиз коридори механизми асосида амалга оширилади ва пул бозори фоиз ставкаларининг асосий ставкага нисбатан ±2 фоизлик коридорда шаклланишини таъминлайди.
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки
пул-кредит сиёсатининг операцион механизми
|
Мақсади |
Инструмент тури |
Инструментлар |
Шартлари |
Фоиз ставкаси |
|
Ликвидликни тақдим этиш* |
Аукцион шаклидаги операциялар |
1 ҳафталик РЕПО аукционлари |
7 кун |
Асосий ставка |
|
Валюта гарови асосидаги |
7 кун |
|||
|
1 ҳафталик СВОП аукционлари** |
||||
|
2-6 кунлик “тўғрилаш” РЕПО ва валюта гарови асосидаги кредит аукционлари |
Ликвидлик ҳолатидан |
|||
|
2-6 кунлик “тўғрилаш” |
||||
|
Доимий тусдаги операциялар |
Овернайт РЕПО операциялари |
1 кунлик |
Асосий ставка |
|
|
Валюта гарови асосидаги |
||||
|
Овернайт СВОП операциялари** |
||||
|
Кун давомидаги |
Кун ичида |
Фоизсиз |
||
|
Ликвидликни жалб этиш * |
Доимий тусдаги операциялар |
Овернайт депозит операциялари |
1 кунлик |
Асосий ставка |
|
Аукцион шаклидаги операциялар |
1 ҳафталик |
7 кунлик |
Асосий ставка |
|
|
2-6 кунлик “тўғрилаш” депозит аукционлари |
Талаб |
|||
|
РЕПО аукционлари |
7 кунлик |
Асосий ставка |
||
|
Марказий банк облигациялари |
12 ойгача |
Асосий ставка |
* Марказий банкнинг барча турдаги аукцион ва овернайт шаклидаги операцияларининг сўндирилиш вақти белгиланган кун соат 10:00 да амалга оширилади.
** Заруратга қараб қўлланиладиган операциялар.
*** Заруратга қараб бошқа иш кунларида ҳам ўтказилиши мумкин.
Ликвидликни тақдим этиш операциялари
1. РЕПО аукциони – бу кредит ташкилотларидан қимматли қоғозларни марказий банк томонидан сотиб олиш ва кейинчалик уларни олдиндан белгиланган нархда маълум муддатдан кейин сотиш бўйича икки томонлама битим.
Марказий банк РЕПО ставкасини – асосий ставка даражасида белгилайди – бу ўз ўрнида РЕПО операциялари бўйича тақдим этилган маблағлар учун нарх ҳисобланади. Давлат қимматли қоғозлари ва Марказий банк облигациялари олди-сотди предмети ҳисобланади.
2. Валютавий СВОП аукциони – олдиндан белгиланган валюта курс (форвард операцияси) бўйича маълум вақтдан кейин тескари операцияни амалга ошириш шарти билан икки томонлама валюта айирбошлаш операцияси (спот операцияси).
Форвард курсини ҳисоблашда миллий валютанинг қиймати сифатида Марказий банкнинг асосий ставкасидан фойдаланилади. Битим предмети хорижий валюта ҳисобланади.
3. Овернайт РЕПО ва Овернайт валютавий СВОП операциялари – бир кун муддатга “асосий ставка + 2%” ставкада мунтазам қўлланиладиган операциялар.
Ликвидликни жалб этиш операциялари
1. РЕПО аукциони – ликвидликни жалб қилиш бўйича. РЕПО аукциони – бу Марказий банк томонидан кредит ташкилотларига давлат қимматли қоғозларини сотиш ва кейинчалик уларни олдиндан белгиланган нархда маълум муддатдан сўнг қайта сотиб олиш бўйича икки томонлама битим. Марказий банк РЕПО ставкасини асосий ставка даражасида белгилайди. Бу, ўз навбатида, РЕПО операциялари доирасида кредит ташкилотларининг Марказий банкка вақтинча тақдим этадиган маблағлари учун даромадлилик (нарх) ҳисобланади. Марказий банк облигациялари олди-сотди предмети ҳисобланади.
Маълумот учун: «Ўзбекистон Республикасининг давлат қимматли қоғозлари билан РЕПО битимларини тузиш ва ижро этиш тартиби тўғрисидаги» Низом.
2. Марказий банк облигацияси – облигация эгаси томонидан белгиланган тартибда даромад олиш ҳуқуқини берувчи Марказий банк томонидан электрон шаклда эмиссия қилинадиган қимматли қоғозлар.
3. Депозит аукционлари – Марказий банкнинг тижорат банкларидан депозитларга асосий ставка даражасида маблағларни жалб қилиш операциялари. Ушбу аукционлар 2022 йилнинг март ойидан бошлаб “тўлиқ қопланадиган ўзгармас фоиз ставкали” операциялар (fixed rate – “full allotment”) кўринишида амалга оширилмоқда.
4. Овернайт депозитлар – “асосий ставка - 2%” ставкаси бўйича 1 кун муддатга мунтазам фойдаланиладиган операциялар.
РЕПО аукционлари — ликвидликни жалб қилишнинг асосий инструменти.2026 йил 16 июлдан бошлаб Марказий банк томонидан банк тизимидаги ортиқча ликвидликни самарали бошқариш мақсадида 7 кунлик РЕПО аукционлари орқали ликвидликни абсорб қилиш амалиёти жорий этилди. Мазкур инструмент 7 кунлик Марказий банк облигацияларини жойлаштириш амалиётининг ўрнини эгаллади ва пул-кредит сиёсати операцияларини бозор механизмлари асосида янада самарали амалга оширишга хизмат қилади.










