Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

Марказий банк стипендияси

Янгиланган сана:  22 Фев 2020, 00:12

Тошкент шаҳрида жойлашган Олий ўқув юртлари банк иши, иқтисодиёт, банкларда бухгалтерия ҳисоби, макроэкономика, статистика ва ахборот технологиялари йўналишлари бўйича бакалавриатуранинг кундузги бўлими охирги икки курсида ҳамда магистратуранинг 2-курсида таълим олаётган талабаларга Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг махсус стипендияси танлов асосида тайинланади.

2018/2019 ўқув йили учун Марказий банк стипендияси 1 февралдан бошлаб тайинланади. Ҳужжатларни қабул қилиш муддати - 2019 йил 15 февралгача, кўриб чиқиш ва танлов муддати - 16 февраль -1 март.

Марказий банк стипендияси ҳар йили, бир ўқув йили учун, сентябрь ойидан бошлаб, белгиланади. Ҳужжатларни қабул қилиш муддати - 2-15 сентябрь, кўриб чиқиш ва танлов муддати - 16 сентябрь - 1 октябрь.

Марказий банк стипендияси республика ҳудудида ўрнатилган энг кам ойлик иш ҳақининг 3 бараваридан кам бўлмаган миқдорда белгиланади.

Марказий банк стипендиясини тайинлаш учун қўйидаги мезонлар белгиланади:

  • ўқув жараёнида (сўнгги семестр натижаларига кўра) юқори рейтинг кўрсаткичига эга бўлиши;
  • давлат тили, рус тили ва битта хорижий тилни мукаммал билиш талаб қилинади (IELTS/TOEFL сертификатига эга бўлган номзодлар инглиз тили тест синовидан озод этилади);
  • иқтисодиёт ва ахборот технологиялари бўйича халқаро ёки республика олимпиадаси ғолиби ёки совриндорига устуворлик берилади.

Марказий банк стипендиясига талабгорлар Марказий банкнинг stipendiya@cbu.uz электрон манзилига электрон шаклда қуйидаги ҳужжатларни тақдим қилади (қуйидаги ҳавола орқали):

  • номзоднинг рейтинг (синов) дафтарчаси нусхаси;
  • Ўзбекистон Республикасида фаолият юритаётган хорижий давлатлар олий ўқув юртлари талабалари учун ўрнатилган тартибда фанларни ўзлаштириш бали тўғрисида маълумотнома;
  • деканат ёки кафедранинг тавсияномаси;
  • номзоднинг чет тилини ўзлаштирганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар, илмий ишланмалари, илмий конференция ва семинарларда иштирок этган маъруза тезислари ва чоп этилган мақолалари (агар мавжуд бўлса).

Зарур ҳолларда ҳужжатларнинг асл нусхалари талаб этилади.

Стипендиатлар ўз ҳохишига кўра олий ўқув юртларини битирганларидан сўнг банк тизимига ишга жойлаштирилади.

Стипендиатлар бакалавриатурани тугатганидан сўнг, Марказий банкка ишга кирган тақдирда, тегишли халқаро молия институтларига тажриба алмашиш ва мутахассислик бўйича магистратура ёки PhD йўналиш бўйича ўқиш учун хорижга умумий танлов асосида юборилиши мумкин.

Боғланиш учун телефон рақамлари (71) 212-6064, 212-6044.


USD = 10359.88
-11.88
EUR = 12285.78
+132.15
RUB = 136.11
+2.92
GBP = 13509.28
+116.23
JPY = 98.96
+0.56
CHF = 11457.51
+117.3
CNY = 1549.88
+0.98
Барча валюталар
Online доступ к общедоступным информационным ресурсам ЦБ РУз в сети Интернет, с возможностью просматривать и получать обновленную информацию, в том числе сведения о курсах валют.
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X