Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
2228

Кредит ташкилотлари

Кредит ташкилотлари - тегишли лицензияга эга бўлган банклар, микрокредит ташкилотлари, ломбардлар.

Кредит ташкилотлари Ўзбекистон Республикасида ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки томонидан бериладиган лицензия асосида амалга оширади.

Банк - тижорат ташкилоти бўлиб, банк фаолияти деб ҳисобланадиган қуйидаги фаолият турлари мажмуини амалга оширадиган юридик шахсдир:

  • юридик ва жисмоний шахслардан омонатлар қабул қилиш ҳамда қабул қилинган маблағлардан таваккал қилиб кредит бериш ёки инвестициялаш учун фойдаланиш;
  • тўловларни амалга ошириш.

Микрокредит ташкилоти — микрокредит, микроқарз, микролизинг бериш соҳасида хизматлар кўрсатиш бўйича фаолиятни амалга оширувчи ва «Микрокредит ташкилотлари тўғрисида»ги Қонунга мувофиқ бошқа микромолиявий хизматлар кўрсатувчи юридик шахс.

Микрокредит қарз олувчига тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун энг кам иш ҳақининг минг баравари миқдоридан ошмайдиган суммада тўловлилик, муддатлилик ва қайтариш шартлари асосида бериладиган пул маблағларидир.

Микроқарз микрокредит ташкилотлари томонидан жисмоний шахс бўлган қарз олувчига энг кам иш ҳақининг юз баравари миқдоридан ошмайдиган суммада муддатлилик ва қайтариш шартлари асосида, шартномада назарда тутилган ҳолларда эса тўловлилик шарти асосида ҳам бериладиган пул маблағларидир.

Микролизинг микромолиявий хизматлар кўрсатувчи ташкилот томонидан лизинг олувчининг топшириғига биноан учинчи тарафдан мол-мулк олиш ҳамда уни эгалик қилиш ва фойдаланиш учун лизинг олувчига шартномада белгиланган шартлар асосида ҳақ эвазига бериш назарда тутиладиган хизматдир.

Микролизинг тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун лизинг тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ энг кам иш ҳақининг икки минг баравари миқдоридан ошмайдиган суммада берилади.

Ломбард — фуқаролардан шахсий истеъмол учун мўлжалланган кўчар мол-мулкни гаровга олган ҳолда, уч ойдан кўп бўлмаган муддатга кредитлар ажратувчи юридик шахс.



USD = 10139.30
+9.74
EUR = 11051.84
+96.72
RUB = 141.35
+3.81
GBP = 12333.44
+72.62
JPY = 94.22
-0.43
CHF = 10443.20
+15.41
CNY = 1422.68
-3.76
Барча валюталар
Online доступ к общедоступным информационным ресурсам ЦБ РУз в сети Интернет, с возможностью просматривать и получать обновленную информацию, в том числе сведения о курсах валют.
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X