Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

Кадрлар сиёсати

Янгиланган сана:  12 Мар 2020, 15:39

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 9 январдаги ПФ-5296-сонли «Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига мувофиқ Марказий банкка ходимларнинг оқилона танловини, жой-жойига қўйиш ва ротациясини, кадрлар захирасини сифатли шакллантиришни, шунингдек ходимларнинг меҳнати самарадорлиги ва мотивациясини оширишни таъминловчи ходимларни бошқаришнинг замонавий тизимини босқичма-босқич жорий қилиш вазифаси юклатилган.

Мазкур Фармон ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Марказий банкида 2019-2021 йиллар учун ходимларни бошқариш Сиёсати ишлаб чиқилди. Марказий банкнинг стратегик мақсадларига эришишни таъминловчи юқори малакали кадрлар салоҳиятини шакллантириш Сиёсатнинг асосий мақсади этиб белгиланди.

Ходимларни бошқариш сиёсатининг асосий вазифалари қуйидаги самарали тизимларни яратишдан иборат: 

  • ходимларни танлаш ва уларни иш жараёнига мослаштириш;
  • ходимларни баҳолаш ва самарали мотивация қилиш;
  • ходимларни ривожлантириш;
  • иқтидорларни бошқариш ва кадрлар захирасини шакллантириш;
  • корпоратив қадриятларни ривожлантириш.

Мавжуд бўш иш ўринларига номзодларни танлов асосида саралаб олиш тартиби

Марказий банкда мавжуд бўлган бўш иш ўринларига номзодларни танлаб олиш Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2019 йил 18 июлдаги 16/7-сонли қарори билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг мавжуд бўш иш ўринларига номзодларни танлов асосида саралаб олиш тартиби тўғрисида” ги Низомга мувофиқ амалга оширилади. Ушбу Низом орқали Ўзбекистон Республикаси Марказий банкига шаффофлик ва очиқлик тамойилари остида юқори малакали ходимларни танлов асосида саралаб олиш тизими жорий қилинди. Танловнинг асосий мақсади юқори малакали ходимларни ишга қабул қилиш орқали Марказий банкнинг стратегик мақсадларига муваффақиятли эришишни таъминлаш.

Танлов қуйида келтирилган босқичларда амалга оширилади: 

  • номзодларнинг резюмелари таҳлили; 
  • тест синовлари (касбга оид, мантиқий фикрлаш, банк тизимига оид қонунчиликни ва хорижий тилларни билиш даражаси); 
  • номзоднинг Марказий банк қадриятларига мос келиши бўйича суҳбат; 
  • номзоднинг профессионал ва лидерлик компетенциялари бўйича суҳбат.

Юқорида келтирилган босқичлардан муваффақиятли ўтган номзодлар Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан ишга таклиф қилинадилар.

Ходимларни ўқитиш ва ривожлантириш сиёсати

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ходимларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш, малакасини ошириш бўйича узлуксиз тизим яратилган бўлиб, у ўз ичига чет эл халқаро ташкилотлари, молия институтлари, чет эл банклари ва бошқа ташкилотлар томонидан ташкил этилаётган семинар, ўқув курслари, тренинглар, ҳалқаро анжуманлар, стажировка ва хорижий хизмат сафарларини қамраб олади.

Марказий банк ходимлари учун Халқаро валюта фонди (ХВФ), Япониянинг халқаро ҳамкорлик маркази (JICA), Корея халқаро ҳамкорлик агентлиги (KOICA), Япония сиёсий фанлар миллий институти (GRIPS), Япониянинг Цукуба ва Хитотсубаши университетлари, Япониянинг такомиллашган грант дастури (JDS) ҳамда Япония халқаро университетларининг бошқа грантлари асосида магистратура йўналишларида танлов асосида таҳсил олиш имкониятлари мавжуд.

Қўшимча маълумот ёки саволлар юзасидан Кадрлар билан ишлаш департаментига мурожаат қилишингизни сураймиз: (+99871) 212-60-91, 212-60-46. E-mail: recruit@cbu.uz


USD = 11409.32
+9.15
EUR = 12218.24
+47.42
RUB = 141.31
-0.58
GBP = 14202.32
+111.71
JPY = 81.63
+0.14
CHF = 12559.80
+40.4
CNY = 1604.57
+0.7
Барча валюталар
Online доступ к общедоступным информационным ресурсам ЦБ РУз в сети Интернет, с возможностью просматривать и получать обновленную информацию, в том числе сведения о курсах валют.
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X