Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
1556

Марказий банкнинг банклараро тўлов тизими

Янгиланган сана:  3 Авг 2020, 18:44

Марказий банкнинг Банклараро тўлов тизими мамлакатимизнинг мустақилликдан кейинги дастлабки тўлов тизими сифатида барча тўлов тизимлари ишлаши учун пойдевор ҳисобланади.

Хозирги кунда Марказий банкнинг Банклараро тўлов тизимида тўловларни амалга ошириш мақсадида 31 та тижорат банки тўлов тизими фойдаланувчилари сифатида уланган.

Мазкур тўлов тизимида тўловлар реал вақт режимида ялпи ҳисоб-китоб тамойили асосида, яъни тўлов ҳужжати келиб тушган вақтдан бошлаб бир неча сониялар ичида тўлов амалга оширилади ҳамда натижаси ҳақида ташаббускор ва бенефициарга хабар юборилади.

Банклараро тўлов тизимининг қоидалари Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан белгиланади.

Марказий банкнинг банклараро тўлов тизими қўйидаги норматив-ҳуқукий ҳужжатларга мувофиқ тартибга солинади:

  • Ўзбекистон Республикасининг “Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида”ги Қонуни (11.11.2019 й., ЎРҚ-582);
  • Ўзбекистон Республикасининг “Банклар ва банк фаолияти тўғрисида”ги Қонуни (05.11.2019 й., ЎРҚ-580);
  • Ўзбекистон Республикасининг “Тўловлар ва тўлов тизимлари тўғрисида”ги Қонуни (01.11.2019 й., № ЎРҚ-578);
  • “Марказий банкнинг банклараро тўлов тизими орқали электрон тўловларни амалга ошириш тартиби тўғрисида”ги Низом (14.02.2006 й., № 1545);
  • “Ўзбекистон Республикасида нақд пулсиз ҳисоб-китоблар тўғрисида”ги Низом (13.04.2020 й., № 3229).

Марказий банкнинг Ахборотлаштириш Бош маркази ва Марказий банкнинг Ҳисоб-китоблар маркази банклараро тўлов тизимининг иштирокчилари ҳисобланади. Банклараро тўлов тизимининг фойдаланувчилари Марказий банкнинг Ҳисоб-китоблар марказида вакиллик ҳисобварағига эга бўлган банклар ва молиявий институтлар ҳисобланади.

Марказий банкнинг Ҳисоб-китоблар маркази (МБ ҲКМ) — унинг вазифасига тижорат банкларининг Бош офисларига (банклар) вакиллик ҳисобварақларини очиш ва хизмат кўрсатиш ҳамда улар ўртасида электрон тўловларнинг узлуксизлигини таъминлаш киради.

Марказий банкнинг Ахборотлаштириш Бош маркази (АБМ) — амалдаги қонунчилик ҳамда АБМ ва банклар ўртасидаги шартномаларга мувофиқ банклараро тўлов тизимининг техник, дастурий ва эксплуатацион хизматларини таъминлайдиган марказ.

Банклараро тўлов тизимининг иштирокчилари ва фойдаланувчиларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари банкларнинг вакиллик ҳисобварақларини очиш ва хизмат кўрсатиш учун фойдаланувчи банкларнинг МБ ҲКМ билан, банклараро тўлов тизими орқали электрон тўловлар ўтказиш учун эса — АБМ билан тузилган икки томонлама шартнома асосида тартибга солинади.

Тўловлар банклардан фақатгина вакиллик ҳисобварақларидаги маблағлар қолдиғи доирасида амалга оширилади, агарда МБ ҲКМ ва банк ўртасидаги шартномада бошқа ҳолат келишилмаган бўлса.

Соат 9-00 дан 17-00 гача — банклараро ҳисоб-китоблар бўйича электрон тўлов ҳужжатлар (ЭТҲ)ни узатиш - қабул қилиш - назорат қилиш вақти. Банклар мазкур даврнинг ҳар қандай вақтида МБ ҲКМга ЭТҲларни узатишлари мумкин;

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки пул-кредитни бошқариш хусусият (параметр)ларидан келиб чиққан ҳолда, банклараро ЭТҲларининг ўтказиш вақтини тўлов тизими масалаларини назорат қилувчи раис ўринбосарининг ёзма фармойишига асосан узайтириши мумкин. Бу ҳақда тизим қатнашчилари ва фойдаланувчилари ЭТҲга ишлов бериш вақтининг тугашига бир соат қолгунига қадар кечиктирилмасдан хабардор қилинади.

/upload/medialibrary/910/tranz-mezhbank.JPG

транзакциялар суммаси

doc 90.0 KB
Банклараро тўлов тизими орқали ҳисоб-китобларни амалга ошириш бўйича шартнома



USD = 10371.76
+7.28
EUR = 12153.63
-101.33
RUB = 133.19
-1.84
GBP = 13393.05
-128.45
JPY = 98.40
+0.24
CHF = 11340.21
-48.08
CNY = 1548.90
+0.41
Барча валюталар
Online доступ к общедоступным информационным ресурсам ЦБ РУз в сети Интернет, с возможностью просматривать и получать обновленную информацию, в том числе сведения о курсах валют.
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X