Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
37353

Пул-кредит сиёсати мақсади ва тамойиллари

Янгиланган сана:  30 Май 2024, 13:01

Пул-кредит сиёсати

Пул-кредит сиёсати - Марказий банк томонидан амалга ошириладиган ва иқтисодиётда нархлар барқарорлигини таъминлашга қаратилган чора-тадбирлар мажмуи.

Пул-кредит сиёсатининг мақсади

Пул-кредит сиёсатининг мақсади - иқтисодиётда нархлар барқарорлигини таъминлаш. Марказий банк инфляцияни паст ва барқарор даражада бўлишини таъминлаш орқали аҳоли даромадларининг қадрсизланишини олдини олишга ҳамда барқарор инклюзив иқтисодий ўсишга зарурий шароитлар яратади.

Инфляцион таргетлаш режими

Пул-кредит сиёсатининг инфляцион таргетлаш режимида инфляциянинг мақсадли кўрсаткичи – таргети белгиланади ҳамда Марказий банкнинг барча хатти-ҳаракатлари инфляциянинг ушбу таргет даражаси атрофида бўлишига қаратилади.

Ўзбекистон Республикасида 2019 йил 18 ноябрдаги 5877-сонли Президент Фармони билан пул-кредит сиёсатининг инфляцион таргетлаш режимига босқичма-босқич ўтиши белгиланган. Мазкур Фармон билан инфляция бўйича таргет 5 фоиз этиб белгиланган.

2019 йил. ПФ-5877 “Инфляцион таргетлаш режимига босқичма-босқич ўтиш орқали пул-кредит сиёсатини такомиллаштириш тўғрисида”

Пул-кредит сиёсатининг асосий тамойиллари

  • Инфляция даражасининг таргет (мақсадли) кўрсаткичи белгиланади ва пул-кредит сиёсатининг барча чоралари ушбу таргетга эришишга қаратилади;

  • Марказий банк асосий ставкаси пул-кредит сиёсатини юритишнинг асосий инструменти ҳисобланади;

  • Пул-кредит сиёсати операцион механизми мустақил равишда ишлаб чиқилади ва такомиллаштириб борилади;

  • Пул-кредит сиёсати бўйича қабул қилинаётган қарорлар ва чоралар макроиқтисодий таҳлил ва прогнозларга асосланади;

  • Пул-кредит соҳасидаги ўзгаришлар шаффоф тарзда амалга оширилади ва кенг жамоатчиликка батафсил тушунтириб борилади.

pdf 264.6 KB
Пул-кредит сиёсатининг тамойиллари моҳияти

pdf 1.1 MB
Ўзбекистонда инфляцион таргетлашга ўтишнинг истиқболлари, мавжуд шарт-шароитлар ва муаммолар.

pdf 2.2 MB
Ўзбекистон_Инфляцион таргетлаш режимига ўтиш

pdf 865.0 KB
Пул-кредит сиёсатини амалга ошириш Концепцияси.




USD = 12599.92
-25.26
EUR = 13510.89
+5.73
RUB = 144.48
-2.14
GBP = 15962.84
-10.54
JPY = 78.92
-0.53
CHF = 14108.07
-40.96
CNY = 1735.60
-3.09
Барча валюталар
Online доступ к общедоступным информационным ресурсам ЦБ РУз в сети Интернет, с возможностью просматривать и получать обновленную информацию, в том числе сведения о курсах валют.
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X