Шрифт ўлчами: A A A
Масштаб: A A A A
Ранг: A A A A
Расмлар: Ёқиш Ўчириш
10382

Меъёрий ҳужжатлар лойиҳаларини муҳокама этиш

Янгиланган сана: 26 Авг 2026, 11:00
pdf 397.1 KB
Тартибга солиш таъсирини баҳолаш натижаларига оид МАЪЛУМОТЛАР

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг тартибга солиш таъсирини баҳолаш бўйича

ҲИСОБОТ

1.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат тури, номи ва реквизитлари

Ўзбекистон Республикасининг 2006 йил 6 майдаги “Истеъмол кредити тўғрисида”ги

ЎРҚ-33 сон Қонуни

2.

ТСТБни ўтказувчи давлат органи ёки ташкилоти

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки

3.

Ваколатли органларнинг хулосалари олинганлиги

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

Рақобат қўмитаси

Экология қўмитаси

4.

Сана

21.08.2026

Тартибга солиш таъсирини баҳолаш натижалари

5.

Хулоса

Таҳлил натижаларига кўра, истеъмол кредитларини беришни назарда тутувчи тартибга солиш усули амалда ишламоқда. Аммо, таҳлил давомида бир қанча салбий таъсир ва оқибатлар аниқланган. Шуни инобатга олиб, мазкур тартибга солиш усулини амалда сақлаб қолган ҳолда мавжуд муаммоли масалаларни кўриб чиқиш ва қонунга тегишли ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш зарурати мавжуд.

6.

Ҳужжатнинг таъсир доираси

Истеъмол кредитининг объектлари — бу жисмоний шахснинг (истеъмолчининг) тадбиркорлик фаолияти билан боғлиқ бўлмаган ва шахсий эҳтиёжларини қондириш учун сотиб олинадиган товарлар, ишлар ёки хизматлардир. Жумладан:

·       Истеъмол товарлари: маиший техника, мебеллар, смартфон ва бошқалар.

·       Истеъмол ишлари ва хизматлари: таълим (ўқиш учун тўлов), даволаниш, дам олиш (сайёҳлик), уй-жойни таъмирлаш ва бошқа маиший хизматлар.

Истеъмол кредитининг субъектлари — истеъмолчи ва кредит берувчи ташкилотлардир.

Истеъмолчи — Ўзбекистон фуқароси, чет эл фуқароси ёки фуқаролиги бўлмаган жисмоний шахс.

Кредит берувчи ташкилотлар ҳам ўз навбатида қуйидаги турларга бўлинади:

Банклар — истеъмол кредити бозорининг асосий иштирокчилари бўлиб, фоизлар асосида молиявий истеъмол кредити берувчи ташкилотлардир.

Нобанк кредит ташкилотлари — бу гуруҳга микромолия ташкилотлари ва ломбардлар киради.

Ишлаб чиқарувчи ташкилотлар — ўз маҳсулотларининг сотув ҳажмини ошириш мақсадида истеъмол кредитини (товар кредити ёки бўлиб-бўлиб тўлаш шаклида) тўғридан-тўғри харидорга тақдим этувчи корхоналардир.

Реализация қилувчи ташкилотлар — чакана савдо дўконлари, маркетплейслар ва савдо тармоқларидир.

7.

Ҳужжатнинг натижадорлиги ва самарадорлиги

2025 йилда тижорат банклари томонидан ажратилган истеъмол кредитлари ҳажми 23,1 трлн сўмни ташкил этган бўлса, нобанк кредит ташкилотлари ҳиссаси 9 млрд сўм атрофида шаклланди. Сўнгги уч йилда 566 мингдан ортиқ автокредит ва 463 мингдан зиёд таълим кредитлари ажратилгани аҳолининг ушбу турдаги молиявий маҳсулотларга талаби юқори эканини кўрсатади.

Насия мижозлари сони 1,9 млн кишига етган ва бир киши ҳисобига ўртача 3 та шартнома тўғри келган. Бу ҳолат истеъмол талабининг қарз ҳисобидан молиялаштирилаётганини кўрсатади ва келгусида қарз юки билан боғлиқ хавфлар мавжудлигини англатади.

Бундан ташқари, 2023 йилдаги ўзгартиришлардан сўнг қонуннинг таъсир доираси янада кенгайиб, нафақат маҳаллий, балки импорт товарлар учун ҳам кредит ажратишга рухсат берилиши бозорда соғлом рақобатни юзага келтирди ва истеъмолчиларга кенг танлов имкониятини тақдим этди.

8.

Ҳужжатнинг ижобий ва салбий оқибатлари

Ижобий оқибатлар

Истеъмол кредити аҳолининг моддий эҳтиёжларини қондириш имкониятларининг тезлаштиришда муҳим иқтисодий ва ижтимоий восита сифатида намоён бўлади. У жисмоний шахсларга уй-жой жиҳозлари, маиший техника ёки автомобилларни узоқ вақт давомида пул йиғиб юрмасдан, дарҳол харид қилиш имкониятини яратади. Бу эса оилаларнинг кундалик турмуш шароитларини тезроқ яхшилашга ва қулайлик даражасини оширишга хизмат қилади. Масалан, зарур маиший техника ёки транспорт воситасига эга бўлиш иш унумдорлигини оширишга, вақтни тежашга ва ҳаёт тарзининг енгиллашишига олиб келади.

Салбий оқибатлар

Истеъмол кредити олишнинг салбий жиҳатлари ҳам мавжуд бўлиб, улар асосан молиявий хавф ва масъулият билан боғлиқ. Энг аввало, кредит бўйича фоизлар, комиссиялар ва қўшимча тўловлар сабабли харид қилинган товар ёки хизматнинг якуний қиймати анча қимматлашади. Натижада, аҳоли режалаштирилганидан кўра кўпроқ маблағ тўлашга мажбур бўлади.

Бугунги кунда истеъмол кредитлари бозорида кузатилаётган энг оғриқли муаммолардан бири — рекламалардаги ахборот манипуляцияси орқали истеъмолчининг ишончига кириш ва унга ноаниқ молиявий юкларни юклашдир. Хусусан, “фоизсиз кредит” ёки “ортиқча тўловсиз муддатли тўлов” каби жозибадор шиорлар кўпинча маркетинг ниқоби бўлиб хизмат қилмоқда. Амалиётда эса товар таннархининг сунъий оширилиши ёки рекламада тилга олинмаган яширин комиссиялар ва хизмат ҳақлари ҳисобига мижоз барибир бозор баҳосидан анча юқори ҳақ тўлашга мажбур бўлмоқда.

Бундан ташқари, истеъмол кредитларининг осон ва тез расмийлаштирилиши баъзи ҳолларда импульсив харидларни кўпайтиради, яъни зарур бўлмаган товарлар учун ҳам қарзга киришга ундайди. Бу ҳолат узоқ муддатда оилавий бюджетга салбий таъсир кўрсатиб, молиявий барқарорликка таъсир кўрсатиши мумкин. Шунингдек, қарздорлик босими психологик тушкунлик ва стресс ҳолатларига олиб келиши эҳтимоли ҳам мавжуд.

Мазкур ҳисоботнинг тўғрилиги ва маълумотларнинг ишончлилигини тасдиқлайман.


USD = 11795.00
-18.09
EUR = 13698.71
+21.51
RUB = 135.80
+0.19
GBP = 15917.35
-12.6
JPY = 75.56
+1.56
CHF = 14585.14
+78.09
CNY = 1755.44
-2.09
Барча валюталар
Online доступ к общедоступным информационным ресурсам ЦБ РУз в сети Интернет, с возможностью просматривать и получать обновленную информацию, в том числе сведения о курсах валют.
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X