Шрифт ўлчами: A A A
Масштаб: A A A A
Ранг: A A A A
Расмлар: Ёқиш Ўчириш

Даромадлилик эгри чизиғи

Янгиланган сана: 24 Апр 2026, 15:35

Давлат қимматли қоғозлари (ДҚҚ) даромадлилик эгри чизиғи – миллий валютадаги қарз воситаларининг нархлари ва муддатлари ўртасидаги боғлиқликни акс эттирувчи график ҳисобланади. Яъни ушбу график давлат қимматли қоғозлари бўйича турли муддатларда қандай даромадлилик таклиф қилинаётганини кўрсатади.

ДҚҚ даромадлилик эгри чизиғи бирламчи ва иккиламчи бозорларда шаклланган давлат қимматли қоғозлари (Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда Марказий банк томонидан чиқарилган облигациялар) даромадлилиги ҳамда пул бозори овернайт ставкаси, Марказий банкнинг депозит ва РЕПО аукционлари фоиз ставкалари асосида ҳисобланади.

Ушбу воситалар бўйича ҳисоб-китоблар ҳар ҳафтанинг сешанба куни соат 18:00 гача бўлган бир ҳафталик битимлар натижалари асосида амалга оширилади ва ҳар чоршанба куни соат 10:00 гача эълон қилинади.

Мазкур даромадлилик эгри чизиғи бозорда фоизларнинг ўртача ва силлиқланган ҳолатини (Nelson-Sigel модели асосида) акс эттирувчи теоретик эгри чизиқ ҳисобланади. Бунда, фоизлар давомий мураккаб фоиз усули асосида, экстраполяция ва интерполяция ҳамда вазнлаш тизимини қўллаган ҳолда ҳисобланади ва амалдаги бозор фоиз ставкаларидан фарқ қилиши мумкин.

Даромадлилик эгри чизиғи келгуси иқтисодий шароитлар ва инфляцион жараёнлар тўғрисидаги кутилмаларни шакллантиришга имкон яратиб, молия бозори иштирокчилари учун муҳим кўрсаткичлардан бири ҳисобланади.

Фойдали ҳаволалар

pdf 594.4 KB
Давлат қимматли қоғозлари даромадлилик эгри чизиғини ҳисоблаш ва эълон қилиш тартиби
pdf 245.4 KB
Давлат қимматли қоғозлари даромадлилик эгри чизиғини ҳисоблашнинг назарий Методологияси

USD = 12141.94
+26.97
EUR = 14289.85
+29.32
RUB = 162.63
+0.56
GBP = 16531.25
+31.87
JPY = 77.49
+0.02
CHF = 15608.61
+26.66
CNY = 1785.16
+4.04
Барча валюталар
Online доступ к общедоступным информационным ресурсам ЦБ РУз в сети Интернет, с возможностью просматривать и получать обновленную информацию, в том числе сведения о курсах валют.
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X