Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
266

Марказий банкнинг “Электрон ҳукумат” тизимида қатнашишда тутган ўрни ва роли

Янгиланган сана:  22 Фев 2020, 00:12

Марказий банк “Электрон ҳукумат” тизимида ўзининг “Чакана тўловларни реал вақт режимида амалга ошириш клиринг тизимини яратиш ҳамда хизмат кўрсатувчиларнинг биллинг тизими билан интеграллаш” лойиҳасини амалга ошириш билан иштирок этади.

Мазкур Клиринг тизими банклар учун чакана тўловларни амалга оширишнинг марказлашган тизимини яратиб, жисмоний шахслар ва тадбиркорлик субъектларининг солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларини, шунингдек хизмат кўрсатилган хизматлар учун тўловларни, интернет тўловларини, тўловларни комиссиясиз оператив равишда амалга ошириш ва Ҳисоб-китоб банки функциясини бажариш имкониятини яратди.

Шу билан бирга, Клиринг тизими тўловларни ўтказиш жараёнида Давлат солиқ қўмитасининг ахборот тизимлари билан ўзаро биргаликда ишлашни таъминлаб, солиқ тўловларини ҳисобга олиш жараёнини автоматлаштириш ва қоғоз квитанцияларидан воз кечиш имконини беради. Клиринг тизими электр энергия, газ, коммунал соҳаларида хизмат кўрсатувчилар ва интернет провайдерлар, мобил алоқа операторларининг биллинг тизими билан ўзаро ишни таъминлайди ва банк карталари орқали чакана тўловларни амалга ошириш имконини беради.

“Ўзбекистон Республикаси Миллий ахборот-коммуникация тизимини 2013-2020 йилларда ривожлантиришнинг комплекс дастурини амалга оширишни мувофиқлаштириш бўйича Республика комиссияси”нинг 2014 йил 29 декабрдаги 5-сон мажлис баёни билан Электрон ҳукуматнинг рейтингли ривожланишида “электрон хизматлар” субиндекси кўрсаткичини такомиллаштириш бўйича идоралараро ишчи гуруҳи таркиби тасдиқланган.

Мазкур ишчи гуруҳига Марказий банк Тўлов тизими ва ахборот технологиялари департаменти директори И.А. Абдугафаров киритилган.

Электрон ҳукуматнинг рейтингли ривожланишида “электрон хизматлар” субиндекси кўрсаткичини такомиллаштириш бўйича идоралараро ишчи гуруҳининг 2015 йил 20 январдаги 1-сон мажлис баёни билан давлат органлари веб-сайтларини БМТ(ООН) мезонларига ва очиқ маълумотларга қўйиладиган талабларга, шунингдек кўрсатиладиган давлат интерактив хизматларини кенгайтириш вазифаси юклатиган.

Шунга асосан, Марказий банкнинг веб-сайтини мазкур талабларга мослаштириш ишлари устида тегишли ишлар олиб борилмоқда.

Мазкур мажлис баёнида, Марказий банкка манфаатдор давлат органларининг сўровлари асосида, давлат органлари веб-сайтлари ва Ягона давлат интерактив хизматлар портали орқали кўрсатиладиган интерактив давлат хизматлар учун онлайн-тўловларни таъминлаш имкониятларини амалга ошириш топширилди.


USD = 10148.31
+9.01
EUR = 11262.59
+210.75
RUB = 144.05
+2.7
GBP = 12527.07
+193.63
JPY = 94.17
-0.05
CHF = 10557.96
+114.76
CNY = 1422.37
-0.31
Барча валюталар
Online доступ к общедоступным информационным ресурсам ЦБ РУз в сети Интернет, с возможностью просматривать и получать обновленную информацию, в том числе сведения о курсах валют.
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X