Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

Мажбурий резервлар нима?

Янгиланган сана:  24 Ноя 2022, 16:24

Мажбурий захиралаш

Мажбурий захиралаш – бу банкларнинг Марказий банкда очилган махсус ҳисобварақларида сақланадиган маблағлари ва (ёки) вакиллик ҳисобварақларида юритиладиган, ўртачалаш коэффициенти ҳажмидан келиб чиқиб ҳисобланадиган, мажбурий захираларнинг ўртача миқдори ҳисобланади.

Ўртачалаш коэффициенти – 0 дан 1 гача бўлган коэффициент, Марказий банкдаги корреспондентлик ҳисобварағида сақлашнинг маълум муддати давомида сақлаш учун зарур бўлган мажбурий захираларнинг ўртача миқдорини аниқлаш учун фойдаланилади.

Тижорат банклари мажбуриятлари қандай валютада бўлишидан қатъий назар, захираларни миллий валютада шакллантирадилар.

Мажбурий захираларни сақлаш даври 28 ва 35 календар кунларидан иборат бўлиб, пайшанба куни бошланиб чоршанба куни тугайди.

Мажбурий захиралар қуйидаги функцияларни бажаради:

-      банк тизими ликвидлигини самарали бошқариш;

-      пул бозори фоиз ставкаларининг қисқа муддатли ўзгарувчанлигини ўртачалаш коэффициентидан фойдаланиш орқали камайтириш;

-      дифференциал нормативларни қўллаш орқали банк тизимида долларизация даражасини пасайтириш.

Маълумот учун “Тижорат банкларининг Ўзбекистон Республикаси Марказий банкида депозитга ўтказиладиган мажбурий резервлари тўғрисидаги” Низом

 



USD = 11350.18
+7.59
EUR = 12157.18
-55.39
RUB = 160.05
-0.69
GBP = 13627.03
-24.91
JPY = 86.11
+0.15
CHF = 12254.57
-26.28
CNY = 1672.56
-0.56
Барча валюталар
Online доступ к общедоступным информационным ресурсам ЦБ РУз в сети Интернет, с возможностью просматривать и получать обновленную информацию, в том числе сведения о курсах валют.
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X