Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

Марказий банк хабари

Янгиланган сана: 23 Май 2023, 11:26
23 Май 2023
 “Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан молиявий хизматлар соҳасидаги махсус ҳуқуқий режимни жорий этиш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 26- ва 27-бандларига кўра, “Тартибга солиш қумдони” рўйхатига қуйидаги маълумотлар киритилмоқда:
▪️  "Тартибга солиш қумдони" иштирокчиси: “UZPAYNET” МЧЖ  (веб-сайти paynet.uz);
▪️  синовдан ўтказиладиган молиявий хизматнинг қисқача тавсифи: “UZPAYNET” МЧЖнинг тўлов агентлик тармоғи орқали банк карталари сақловчиларига нақд пул бериш;
▪️  “UZPAYNET” МЧЖ кассалари орқали банк карталари сақловчиларига нақд пул беришнинг вақтинчалик тартиби тасдиқланган сана: 2023 йил 12 май;
▪️  синовдан ўтказиш бошланадиган сана: 2023 йил 1 июнь; 
▪️  синовдан ўтказишни тугатиш санаси: 2023 йил 1 декабрь.

Изоҳ. Синовдан ўтказиш натижалари тўғрисидаги маълумотлар қўшимча эълон қилинади.

USD = 12778.12
+78.98
EUR = 14931.23
+83.4
RUB = 164.01
+1.85
GBP = 17192.96
+68.17
JPY = 86.51
+0.29
CHF = 16052.91
+119.23
CNY = 1781.42
+9.58
Барча валюталар
Online доступ к общедоступным информационным ресурсам ЦБ РУз в сети Интернет, с возможностью просматривать и получать обновленную информацию, в том числе сведения о курсах валют.
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X