Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

“Давлат белгиси” ДУК қоғоз ишлаб чиқаришнинг янги технологиясини яратди

Янгиланган сана:  30 Май 2023, 12:09
30 Май 2023
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги “Давлат белгиси” давлат унитар корхонаси, “Ўзбекипаксаноат” уюшмаси ҳамда Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти мутахассислари ўзаро ҳамкорлигида инновациявий усулда табиий ипак толалари қўшилган ҳимояланган қоғозларни тайёрлаш бўйича изланишларига патент берди.

Банкнотлар, қимматли қоғозлар ва бошқа ҳужжатлар учун ҳимоя хусусиятлари оширилган табиий ипак толалари қўшилган қоғоз тайёрлаш технологияси дунёда илк бор Ўзбекистонда ишлаб чиқилди.

Мазкур ихтиро туфайли ҳимоя элементлари таркибига табиий ипак толалари қўшилган қимматбаҳо қоғозни бошқа турдаги қоғозлардан ажратиш имконияти пайдо бўлади.

Қоғоз тайёрлаш жараёнида табиий ипак толалар қоғоз массасига қўшилади ва сўнгра унга флуоресцент эритмаси шимдирилади. Ультра бинафша нурлар билан ёритилганда ипак оқсили кучайтирилган тўқ рангга киради ва шу йўсинда қоғоз қалбакилаштиришдан ҳимояланади. Бир хил қалинликдаги табиий ипакнинг қоғоз таркибига қўшилиши натижасида унинг мустаҳкамлиги бир неча баравар ошади.

Қайд этиш лозимки, мазкур ихтиро – ипак толаси қўшилган қоғоз тайёрлаш технологияси дунёда банкнотлар, ҳимояланган ҳужжатлар ва қоғозлар ишлаб чиқаришда пешқадам ҳисобланган хорижий компаниялар мутахассисларида катта қизиқиш уйғотди.

USD = 12690.00
-7
EUR = 13526.27
-21.43
RUB = 135.95
+0.9
GBP = 15802.86
-34.11
JPY = 82.14
-0.09
CHF = 13969.62
+3.06
CNY = 1752.47
-1.48
Барча валюталар
Online доступ к общедоступным информационным ресурсам ЦБ РУз в сети Интернет, с возможностью просматривать и получать обновленную информацию, в том числе сведения о курсах валют.
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X