Ўзбекистон Республикаси Марказий банки раҳбарияти жорий йилнинг 17 ноябрь куни Япониянинг Токио шаҳрида Япония Марказий банки раиси ўринбосари Токико Шимизу билан икки томонлама учрашув ўтказди.
Учрашувда мамлакатда охирги етти йилда амалга оширилган ислоҳотлар, макроиқтисодий вазият, пул-кредит сиёсати, шунингдек, давлат банкларини трансформациялаш ва хусусийлаштириш жараёни бўйича батафсил маълумот берилди.
Мулоқот якунида иккала Марказий банклар ўртасида доимий ҳамкорликни йўлга қўйиш, янги молиявий инструмент ва рисклар бўйича қўшма тадқиқотлар олиб бориш, ходимлар малакасини ошириш бўйича техник ёрдам кўрсатишга келишиб олишди.
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ҳамда Япония Марказий банки салоҳиятни ошириш бўйича ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйишга келишиб олдилар
Янгиланган сана:
18 Ноя 2023, 10:49