Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Халқаро захираларни бошқариш департаменти директори ўринбосари Камол Алимухамедов муаллифлигидаги ушбу нашр Жаҳон банки Ғазначилиги томонидан чоп этилди.
«Активлар бошқарувчилари учун олтинга сармоя киритиш»да олтин бозори тузилмаси, олтинни бошқариш хусусиятлари, стратегик аҳамияти ҳамда олтин портфелини бошқариш бўйича мулоҳазалар тўлиқ акс этган. Шу билан бирга, нашрда олтинни бошқаришнинг амалий жиҳатлари ҳамда активларни бошқаришда янги йўналиш – олтинга барқарор сармоя киритиш масалалари атрофлича таҳлил қилинган.
Ушбу нашр муаллиф томонидан Жаҳон банкининг Халқаро захиралар бўйича маслаҳат ва бошқариш дастури (RAMP) ҳамда Милкен-институти ҳамкорлигидаги Давлат молиявий активларини бошқариш (PFAM) дастуридаги иштироки давомида тайёрланган.
Ҳужжат инглиз тилида чоп этилган бўлиб, уни ramp.worldbank.org ёки тўғридан-тўғри ушбу ҳавола орқали ўқиш мумкин.