Марказий банкда Хитой электроника корпорацияси (China Electronics Corporation, CEC) вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди.
Учрашувда давлат тасарруфидаги CEC корпорациясининг фаолияти ҳамда устувор мутахасисликлари ҳақида маълумот берилди. Шу ўринда Марказий банк томонидан мамлакатдаги рақамлаштириш, киберхавфсизлик ва тўлов тизимларининг жорий ҳолати ва истиқболлари ҳақида маълумот берилди.
Мулоқот якунида томонлар келгусида мазкур масалалар бўйича ҳамкорликни давом эттиришга келишиб олдилар.
Хитойнинг CEC корпорацияси вакиллари билан учрашув
Янгиланган сана:
19 Авг 2024, 11:53