Марказий банк раҳбарияти Яссир Абдиҳ бошчилигидаги ХВЖ миссияси аъзолари билан учрашди.
Учрашувда мамлакатимиздаги жорий макроиқтисодий шароитлар, амалга оширилаётган пул-кредит сиёсати, банк тизимининг бугунги ҳолати ва жорий йилнинг 8 ойлик кўрсаткичлари муҳокама қилинди.
Шу билан бирга, Марказий банкнинг мамлакатда макроиқтисодий ривожланишнинг кутилаётган йўналишлари асосида янгиланган прогнозларига ҳам атрофлича тўхталиб ўтилди.
Миссия доирасида ХВЖ вакилларининг қатор вазирлик ва идоралар, шунингдек, тижорат банклари масъуллари билан учрашувлари кўзда тутилган.
Марказий банкда Халқаро валюта жамғармаси миссияси вакиллари билан Ўзбекистондаги макроиқтисодий вазият муҳокама қилинди
Янгиланган сана:
17 Сен 2024, 10:01