Бугун Самарқанд шаҳрида “Кичик бизнесга чегарасиз мадад, моҳиятга қайтиш” мавзусида икки кунлик Марказий Осиё микромолия саммити-2024 ўз ишини бошлади.
Унда 200 нафардан зиёд соҳа мутахассислари, хусусан, Марказий Осиё марказий банклари, минтақада фаолият юритаётган етакчи молия институтлари, ассоциациялар, микромолия ташкилотлари вакиллари, Микромолия маркази (MFC), дастурий таъминот ва финтех ташкилотлари раҳбарлари ва инвесторлар иштирок этмоқда.
Тадбирнинг очилиш маросимида қатнашчилар мазкур саммит минтақада ва жаҳондаги соҳага оид сўнгги янгиликлар ва тенденциялар юзасидан ўзаро фикр алмашиш, микромолиялаштириш соҳасини янада такомиллаштирда муҳим ўрин тутишини таъкидладилар.
“Кичик бизнесга чегарасиз мадад, моҳиятга қайтиш” мавзусида Марказий Осиё микромолия саммити-2024
Янгиланган сана:
19 Сен 2024, 16:25