Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

Маҳаллаларда аҳоли бандлигини таъминлаш ва даромадини оширишда банклар иштирокини кенгайтиришга доир амалий семинар

Янгиланган сана: 22 Дек 2024, 14:31
22 Дек 2024
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясида банк хизматлари орқали маҳаллаларда аҳолини ишли қилиш ва даромадли меҳнат билан таъминлаш бўйича келгуси йилда амалга ошириладиган ишларга бағишланган уч кунлик ўқув-амалий семинар бўлиб ўтмоқда.

Унда 131 та (60 та “илғор” ва 71 та “оғир”) шаҳар ва туман ҳокимлари, Марказий банк ҳамда Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг барча ҳудудий бошқарма бошлиқлари, давлат тижорат банклари раҳбарлари иштирок этмоқда.

Семинарни Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчилари Ғ.Мирзаев ва Р.Ғуломов, Марказий банк раиси Т.Ишметов очиб бериб, давлатимиз раҳбарининг 2025 йил аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликдан чиқаришда энг муҳим ва ҳал қилувчи йил бўлиши зарурлиги юзасидан берилган кўрсатмаларидан келиб чиқиб, мазкур йўналишда амалга ошириладиган устувор вазифаларни қайд этиб ўтдилар.

Банк хизматларининг маҳаллалар даражасига туширилиши натижасида Сайхунобод, Уйчи, Зарбдор, Ғиждувон туманларида тўпланган тажрибалар ва жорий этилган молиявий инструментларни оммалаштириш йўллари бўйича ахборот алмашилмоқда.

Оилавий тадбиркорлик дастури доирасида кредитларни ўз вақтида қайтарган 750 минг аҳоли даромадли бизнесга эга бўлди. Улар молиявий жиҳатдан қўллаб-қувватланиб, кичик ва ўрта бизнес даражасига олиб чиқилади. Бунинг учун Осиё тараққиёт банки ва халқаро молия институтларининг кичик бизнесни қўллаб-қувватлаш ҳамда банкларнинг мустаҳкам молиявий ресурс базасини яратишга қаратилган кредит линиялари жалб қилинмоқда.

Семинар давомида тадбиркорликни давлат томонидан инфратузилмалар ёрдамида ривожлантириш, микромолия ва факторинг хизматларини кенгайтириш, хонадонларда кичик ишлаб чиқаришларни ташкил этиш бўйича Хитой тажрибасини қўллаш, енгил саноат маҳсулотларини ишлаб чиқаришда бренд фирмаларни маҳаллий ишлаб чиқарувчилар билан ҳамкорлигини мустаҳкамлаш, қишлоқ жойларда боғ, токзор ва иссиқхоналарни тўғри ташкил этиш, парранда маҳсулотларини етиштириш ва паррандачилик кооперацияларини ташкил этиш истиқболларига тўхталиб ўтилди.

Аҳолини тадбиркорликка фаол жалб қилиш ва уларнинг ташаббусларини молиявий қўллаб-қувватлаш орқали миллионлаб аҳолини даромадли қилиш ва камбағалликдан чиқариб, кичик бизнеснинг банк тизими кредит портфелидаги улушини 40 фоизга етказиш мумкинлиги таъкидланди.

Шу билан бирга, маҳаллаларда аҳолига ижтимоий хизмат ва ёрдамларни янги молиявий механизмлар асосида кўрсатиш, давлат ва хусусий шериклик асосида янги касб-ҳунарларга ўргатишни, стартап лойиҳаларни тезроқ бизнесга айлантириш учун бизнес акселераторларини ташкил этиш ҳамда бошқа йўналишлар бўйича йўл-йўриқ ва кўрсатмалар берилмоқда.

USD = 12972.08
+15.08
EUR = 13223.74
-121.97
RUB = 126.61
-1.16
GBP = 15705.30
-235.7
JPY = 82.55
+0.51
CHF = 14144.67
-40.79
CNY = 1769.22
+2.2
Барча валюталар
Online доступ к общедоступным информационным ресурсам ЦБ РУз в сети Интернет, с возможностью просматривать и получать обновленную информацию, в том числе сведения о курсах валют.
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X