Марказий банк мутасаддилари томонидан Тошкент шаҳри Учтепа туманининг “Қозигузар”, Миробод туманининг “Парвона” ҳамда Шайхонтоҳур туманининг “Шодлик” маҳалла фуқаролар йиғинларида аҳоли бандлигини таъминлаш, турмуш даражаси ва даромадини ошириш, шунингдек, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш мақсадида ўрганишлар олиб борилди. Ҳар бир маҳаллаларда ишсизлар сони аниқланиб, уларни иш билан таъминлаш, бандлигини ошириш бўйича зарур кўрсатмалар берилди.
Хусусан, Миробод тумани “Темирйўлчилар” маҳалласи Транспорт техникумида “Лойиҳалар ярмаркаси” ташкил этилиб, қиймати 2 млрд. сўмлик 32 та лойиҳа шакллантирилди. Хитой тажрибаси асосида маҳалла драйвери, яъни меҳмонхона хизмати кўрсатишни ривожлантириш орқали аҳоли бандлигини таъминлашга келишиб олинди.
Шу билан бирга, ўрганишлар доирасида Олмазор тумани “Пахта” маҳалласидаги хонадонбай ўрганиш ишлари натижасида ишсиз фуқароларни касбга қайта йўналтириш орқали замонавий касбларга ўқитиш йўлга қўйилди.
Тошкент шаҳар маҳаллаларида ўрганишлар олиб борилмоқда
Янгиланган сана: 8 Янв 2025, 19:33