Марказий банкда 14 январь – “Ватан ҳимоячилари куни” ҳамда Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 33 йиллиги муносабати билан “Янги Ўзбекистон армияси мамлакатимиз таянчи, халқимиз фахри!” шиори остида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.
Унда Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ва Жамоат ҳавфсизлиги университети масъул ходимлари иштирок этди.
Тадбирда сўзга чиққанлар миллий армиямизнинг қиёфаси тубдан ўзгариб бораётгани, мамлакатимиз тинчлиги, сарҳадларимиз даҳлсизлигини таъминлашга қодир бўлган қудратли кучга айланганлигини таъкидлашди.
Тадбирда “Жамоат хавфсизлиги университети курсантларининг кўргазмали чиқишлари намойиш этилиб, ҳарбий оркестр томонидан ватанни мадҳ этувчи куй-қўшиқлар янгради.
Ватан ҳимояси – юртга садоқат ва мардлик тимсоли
Янгиланган сана: 14 Янв 2025, 15:43