Жорий йилнинг февраль ойи якунлари бўйича мамлакатимизнинг асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари ва савдо ҳамкорлар иқтисодиёти бўйича маълумотлар март ойининг иккинчи ярмида эълон қилинишини ҳамда ишлаб чиқилаётган макроиқтисодий таҳлил ва прогнозларда ушбу янгиланган кўрсаткичлар асос бўлишини инобатга олиб, Марказий банк асосий ставкасини кўриб чиқиш бўйича Марказий банк бошқарувининг навбатдаги йиғилиши жорий йилнинг 20 мартида ўтказилиши белгиланди.
Марказий банк асосий ставкасини кўриб чиқиш бўйича 2025 йил 13 мартга белгиланган бошқарув йиғилиши санасини кўчириш тўғрисида
Янгиланган сана: 12 Мар 2025, 20:18