Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

Марказий банк оромгоҳларда болаларнинг молиявий саводхонлигини ошириш лойиҳасини йўлга қўйди

Янгиланган сана:  3 Июл 2020, 18:50
3 Июл 2020

Болалар ва ёшларнинг молиявий саводхонлигини оширишга қаратилган кенг кўламли ишлар доирасида Марказий банк болалар оромгоҳларида ўйин кўринишидаги ўқув машғулотларини ўтказиш ташаббусини илгари сурмоқда.

Жумладан, жорий йилнинг 3 июлида Марказий банкда болалар оромгоҳлари тарбиячилари учун тренинг-машғулотлари ташкил этилиб, унда иштирокчиларга икки асосий йўналиш - ўйин кўринишидаги ўқув машғулотлари ва молиявий саводхонлик элементлари ёрдамида жисмоний машқларни бажариш дастури тақдим этилди.

2-7-синф ўқувчилари учун мўлжалланган машғулотлар “пул нима”, “даромад ва харажатлар”, “оила бюджети”, “шахсий жамғармалар”, “кредитлаш”, “суғурта”, “рисклар ва молиявий хавфсизлик”, “банк картаси” каби мавзуларни қамраб олди.

Марказий банк томонидан машғулотларни ўтказиш учун тайёрланган баннерлар, плакатлар ва интерфаол тўпламлар шаклидаги услубий қўлланма тақдим этилди. Оммабоп тилда баён этилган услубий қўлланма тадбир иштирокчиларига (тарбиячилар) молиявий билимларни ўйинлар шаклида болаларга етказиш имконини беради.

Марказий банк ушбу лойиҳага қизиқиш билдирган ташкилотлар билан ҳамкорлик қилишга тайёрлигини билдиради.

Савол ва таклифлар юзасидан қуйидаги телефон рақамига мурожаат қилишингиз мумкин: +998 71 212-73-56.

USD = 12690.00
-7
EUR = 13526.27
-21.43
RUB = 135.95
+0.9
GBP = 15802.86
-34.11
JPY = 82.14
-0.09
CHF = 13969.62
+3.06
CNY = 1752.47
-1.48
Барча валюталар
Online доступ к общедоступным информационным ресурсам ЦБ РУз в сети Интернет, с возможностью просматривать и получать обновленную информацию, в том числе сведения о курсах валют.
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X