Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

Президент маслаҳатчиси Сума Чакрабарти банк тизимидаги ислоҳотлар билан танишди

Янгиланган сана:  3 Ноя 2020, 12:28
3 Ноя 2020

2020 йил 2 ноябрь куни Марказий банк раиси Мамаризо Нурмуратов мамлакатимиз Президентининг иқтисодий ривожланиш, самарали бошқарув ва халқаро ҳамкорлик масалалари бўйича маслаҳатчиси Сума Чакрабарти билан учрашди.

Учрашувда Марказий банк раиси меҳмонга жорий пул-кредит сиёсати ва мамлакат банк тизимида олиб борилаётган ислоҳотлар билан таништирди.

Таъкидланганидек, дунёнинг етакчи иқтисодиётларини қамраб олган коронавирус пандемиясига қарамай регулятор ислоҳотларни аввал тасдиқланган чора-тадбирлар режасига мувофиқ давом эттирди.

Шу билан бирга, Марказий банк пандемия туфайли дунёда юзага келган вазиятдан келиб чиқиб, “Пул-кредит сиёсатининг 2021 йил ва 2022-2023 йиллар даврига мўлжалланган асосий йўналишлари”ни тасдиқлади. Унга кўра, макроиқтисодий ривожланиш уч хил – асосий, оптимистик ва хатарли сценарий асосда ишлаб чиқилди.

photo_2020-11-03_11-56-56

Мулоқот давомида банк тизимини ислоҳ қилиш соҳасида ҳамкорликни кенгайтириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Хусусан, биринчи босқичда корпоратив бошқарувни яхшилаш орқали банк тизимини трансформация қилиш, иккинчи босқичда банкларни молиявий соғломлаштириш бўйича комплекс чора-тадбирлар амалга оширилиши қайд этилди.

Шундан кейингина давлат улушини сотиш орқали босқичма-босқич хусусийлаштириш кўзда тутилмоқда. Ушбу жараёнда бошланган таркибий ўзгаришларни давом эттириш учун салоҳиятли стратегик инвесторларни жалб қилишга устувор аҳамият қаратилади.

Сума Чакрабарти Марказий банкнинг монетар сиёсати ва банк тизимида амалга ошираётган ишларига юқори баҳо берди ҳамда режалаштирилган ислоҳотларда ҳамкорлик қилишга тайёр эканлигини маълум қилди.

USD = 12662.01
+21.8
EUR = 13593.93
+34.78
RUB = 137.65
+0.63
GBP = 15849.04
+31.08
JPY = 80.81
-0.41
CHF = 13885.31
+34.54
CNY = 1747.30
+3.17
Барча валюталар
Online доступ к общедоступным информационным ресурсам ЦБ РУз в сети Интернет, с возможностью просматривать и получать обновленную информацию, в том числе сведения о курсах валют.
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X