Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

АНОНС

Янгиланган сана:  11 Ноя 2020, 11:34
11 Ноя 2020

Марказий банкда ОАВ вакиллари ва блогерлар учун “Банк тизимидаги ислоҳотларни ёритишда янгича нигоҳ ва замонавий ёндашувлар” мавзусида бир кунлик семинар-тренинг ташкил этилмоқда.

Семинар-тренинг иқтисодий йўналишдаги, хусусан, банк тизимидаги ахборотларни аҳолига янгича ёндашув асосида етказиш, ахборотни холис ва шаффоф ёритиш, журналист ва блогерларда факт ва далиллар билан ишлаш кўникмаларини оширишга қаратилган.

Эркин ва очиқ мунозара асосида ўтадиган тренинг кун тартибидан:

малакали иқтисодчилардан маҳаллий ва жаҳон тажрибасига оид тақдимотлар;

интеллектуал ўйинлар ва қизиқарли викториналар;

таниқли журналист ва блогерлардан маҳорат дарслари ва тавсиялар ўрин олган.

Фаол иштирокчилар ҳамда викторина ғолиблари эсдалик совғалари ва махсус диплом билан тақдирланади.

Сана: 13 ноябрь
Ўтказилиш вақти: 09:30-16:00
Жойи: Марказий банк “Б” биноси

Иштирок этиш истагидаги журналист ва блогерлар ўзлари ҳақидаги маълумотларни ушбу ҳавола орқали киритиб, рўйхатдан ўтишлари сўралади.

Рўйхатдан ўтишга шошилинг, иштирокчилар сони чекланган!

USD = 12620.09
+19.95
EUR = 13599.41
-42.76
RUB = 136.73
+0.81
GBP = 15892.48
-16.46
JPY = 83.33
+0.09
CHF = 13926.38
+8.19
CNY = 1745.42
+1.99
Барча валюталар
Online доступ к общедоступным информационным ресурсам ЦБ РУз в сети Интернет, с возможностью просматривать и получать обновленную информацию, в том числе сведения о курсах валют.
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X