Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

Яширин иқтисодиёт ва коррупцияга қарши курашиш мавзусига бағишланган семинар ташкил этилди

Янгиланган сана:  27 Ноя 2020, 11:43
27 Ноя 2020
Бугун Марказий банкда Бош прокуратура ва Коррупцияга қарши курашиш агентлиги масъул вакиллари ҳамда Марказий банк ва тижорат банклари ходимлари иштирокида “Яширин иқтисодиёт ва коррупцияга қарши курашиш ҳамда унинг олдини олиш” мавзусида семинар бўлиб ўтди.

Семинарда Марказий банк томонидан ишлаб чиқилган чора-тадбирлар режасига мувофиқ доимий равишда банк тизими ходимларининг ҳуқуқий онги ва маданиятини ошириш, шунингдек, жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва коррупция билан боғлиқ бошқа жиноятларни аниқлаш ва олдини олиш бўйича олиб борилаётган ишлар хусусида ахборот берилди.

Тадбир давомида иштирокчиларга соҳадаги янгиликлар ва қонун хужжатларига киритилган ўзгаришлар, шунингдек, одоб-ахлоқ қоидаларига риоя этиш, коррупция билан боғлиқ қонунбузарлик ҳолатларини ўз вақтида аниқлаш, уларнинг олдини олиш ва бартараф этиш, очиқлик ва ошкораликни таъминлаш бўйича тегишли таклиф ва тавсиялар берилди.

USD = 12620.09
+19.95
EUR = 13599.41
-42.76
RUB = 136.73
+0.81
GBP = 15892.48
-16.46
JPY = 83.33
+0.09
CHF = 13926.38
+8.19
CNY = 1745.42
+1.99
Барча валюталар
Online доступ к общедоступным информационным ресурсам ЦБ РУз в сети Интернет, с возможностью просматривать и получать обновленную информацию, в том числе сведения о курсах валют.
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X