Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

Корея Марказий банки ва Кореянинг халқаро ҳамкорликни ривожлантириш институтининг тадқиқот гуруҳи билан учрашув ва семинар ташкил этилди

Янгиланган сана:  24 Июн 2022, 11:23
24 Июн 2022
Марказий банкда ўзаро билимлар алмашинуви бўйича ҳамкорлик дастури (KPP) доирасида Корея Марказий банки (BOK), Кореянинг халқаро ҳамкорликни ривожлантириш институтининг (IIDC) тадқиқот гуруҳи билан 2022 йилда қўшма тадқиқот олиб бориш юзасидан учрашув ва семинар ўтказилди.

Тадбирнинг дастлабки қисмида Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ҳамда Корея Марказий банки ўртасида ўзаро билимлар алмашинуви бўйича ҳамкорлик дастури юзасидан икки томонлама меморандум имзоланди.

Мазкур келишув Корея Марказий банки ҳамда Кореянинг халқаро ҳамкорликни ривожлантириш институти билан алоқаларни янада мустаҳкамлашга, истиқболда Ўзбекистон Республикаси Марказий банки учун долзарб бўлган мавзуларда тадқиқотлар олиб боришга ҳамда уларни амалиётда самарали қўллашга хизмат қилади.

Тадбирнинг иккинчи қисмида “Ўзбекистонда молиявий барқарорлик” мавзусида ташқи ва ички макромолиявий ҳолат, молия тизими таҳлили, вужудга келиши мумкин бўлган хатарлар ва уларнинг таъсири, макро стресс-тестнинг дастлабки натижалари бўйича тақдимот ўтказилди.

USD = 12697.00
+2.04
EUR = 13547.70
+38.99
RUB = 135.05
+0.39
GBP = 15836.97
+11.43
JPY = 82.23
+0.12
CHF = 13966.56
+37.48
CNY = 1753.95
-0.18
Барча валюталар
Online доступ к общедоступным информационным ресурсам ЦБ РУз в сети Интернет, с возможностью просматривать и получать обновленную информацию, в том числе сведения о курсах валют.
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X