Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

АНОНС: Ўзбекистон республика валюта биржасида валютавий фьючерс операцияларининг жорий этилиши, мобил илова ва ликвидлик провайдерлари фаолиятининг йўлга қўйилиши юзасидан тақдимот

Янгиланган сана:  3 Окт 2022, 11:47
3 Окт 2022
Ўзбекистон Республикаси Марказий банкида тижорат банклари, бошқа молиявий институтлар ва ОАВ вакиллари учун “Ўзбекистон республика валюта биржасида валютавий фьючерс операцияларининг жорий этилиши, мобил илова ва ликвидлик провайдерлари фаолиятининг йўлга қўйилиши” мавзусида тақдимот бўлиб ўтади.

Тадбирда жаҳон молия бозори стандартларига мувофиқ ишлаб чиқилиб, жорий этилган фьючерс платформасининг қулайликлари, давлат қимматли қоғозлари бозорининг мобил иловаси афзалликлари ҳамда провайдер-банклар фаолиятини йўлга қўйишнинг асосий хусусиятлари тўғрисида сўз юритилади.

Шу билан бирга, тадбир дастуридан провайдер-банклар ва Ўзбекистон республика валюта биржаси ўртасида шартномалар имзоланиши ҳамда фьючерс шартномалари билан тест савдолари бўйича ўтказилган танлов ғолибларини тақдирлаш маросимлари ҳам ўрин олган.

Сана: 2022 йил 3 октябрь 
Вақти: 16:00
Жойи: Марказий банкнинг “В” биноси

Тадбирга оммавий ахборот воситалари вакиллари ва блогерлар таклиф этилади. Иштирок этишни истаганлар 71-212-73-31, 71-212-73-32, 71-212-60-52 телефон рақамлари орқали рўйхатдан ўтишлари сўралади.


USD = 11257.13
+29.05
EUR = 11854.88
+131.64
RUB = 182.11
-1.55
GBP = 13818.13
+174.89
JPY = 84.01
+1.66
CHF = 12038.42
+143.01
CNY = 1602.96
+19.35
Барча валюталар
Online доступ к общедоступным информационным ресурсам ЦБ РУз в сети Интернет, с возможностью просматривать и получать обновленную информацию, в том числе сведения о курсах валют.
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X