Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

Марказий банк хабари

Янгиланган сана:  7 Окт 2022, 14:58
7 Окт 2022
Марказий банк томонидан Ўзбекистон Республикасининг “Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 248-моддасига ўзгартиш киритиш тўғрисида”ги Қонуни лойиҳаси ишлаб чиқилиб, www.regulation.gov.uz порталига муҳокама учун жойлаштирилди.

Мазкур лойиҳа Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси билан белгилаб қўйилган пул мажбуриятлари бўйича талабларни қондириш навбатига доир нормаларга тегишли ўзгартишлар киритилишини назарда тутади.

Амалиётга кўра, фуқароларнинг амалдаги микроқарз ёки кредит шартномаларига асосан амалга оширилаётган тўлов суммалари пул мажбуриятларининг тўлиқ (батамом) қоплаш учун етарли бўлмаса, ижрони олишга қаратилган чиқимлар, ҳисобланган фоизлар, сўнгра қарзнинг асосий қисмига йўналтирилади.

Таклиф этилаётган ўзгартиришлар билан жисмоний шахсларга ажратилган микроқарз ёки кредит бўйича амалга оширилаётган тўлов суммалари пул мажбуриятларининг тўлиқ (батамом) қоплаш учун етарли бўлмаса, биринчи навбатда, асосий қарзнинг қайтарилишига эришилади ва бу эса ўз навбатида, қарз олувчини қарзини тўлаши учун рағбатлантиришга, уларнинг қарз юкини камайтиришга ва энг асосийси, фуқароларнинг кредит тўловларини тўлашини енгиллаштиришга хизмат қилади.

Ҳужжат лойиҳаси билан батафсил ушбу ҳавола орқали танишишингиз ҳамда ўз таклиф ва мулоҳазаларингизни билдиришингиз мумкин.

USD = 12662.01
+21.8
EUR = 13593.93
+34.78
RUB = 137.65
+0.63
GBP = 15849.04
+31.08
JPY = 80.81
-0.41
CHF = 13885.31
+34.54
CNY = 1747.30
+3.17
Барча валюталар
Online доступ к общедоступным информационным ресурсам ЦБ РУз в сети Интернет, с возможностью просматривать и получать обновленную информацию, в том числе сведения о курсах валют.
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X