Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

Халқаро валюта жамғармаси делегацияси билан миссия якунлари муҳокама қилинди

Янгиланган сана:  15 Ноя 2022, 19:04
15 Ноя 2022
Марказий банкда Халқаро валюта жамғармаси (ХВЖ) вакилларининг Ўзбекистонга ташрифи (Staff visit) якунларига доир Ўзбекистон Республикаси Марказий банки раҳбарияти ва мамлакат бўйича миссия раҳбари Рон ван Руден бошчилигидаги делегация вакиллари билан учрашув ўтказилди.

Учрашувда ХВЖ вакилларининг ташрифи якунлари бўйича тайёрланган баённома кўриб чиқилди. Унга кўра, мамлакатда сўнгги йилларда олиб борилаётган пул-кредит сиёсатига юқори баҳо берилган.

Шу билан бирга, мамлакатда келгуси йиллардаги макроиқтисодий кутилмалар муҳокама қилинди. Хусусан, томонлар яширин иқтисодиётнинг улушини қисқартириш йўллари, хусусийлаштириш жараёнларининг ички валюта бозорига таъсири ҳамда капитал ҳаракати билан боғлиқ амалиётларни тартибга солиш юзасидан хорижий мамлакатлар тажрибаси бўйича фикр алмашдилар.

Қолаверса, иқтисодиётда давлат иштирокини янада камайтириш ва инфляция даражасини пасайтиришда монетар ва фискал сиёсатларнинг боғлиқ ҳолда олиб борилиши муҳимлиги таъкидланди.

Учрашув якунида келгуси давр учун ХВЖ билан ҳамкорликнинг муҳим йўналишлари белгилаб олинди.

USD = 12690.00
-7
EUR = 13526.27
-21.43
RUB = 135.95
+0.9
GBP = 15802.86
-34.11
JPY = 82.14
-0.09
CHF = 13969.62
+3.06
CNY = 1752.47
-1.48
Барча валюталар
Online доступ к общедоступным информационным ресурсам ЦБ РУз в сети Интернет, с возможностью просматривать и получать обновленную информацию, в том числе сведения о курсах валют.
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X