Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

Санкциявий комплаенсга бағишланган семинар-тренинг

Янгиланган сана:  25 Ноя 2022, 17:05
25 Ноя 2022
Марказий банкда консалтинг ва аудит соҳасида хизматлар кўрсатувчи  Deloitte халқаро компанияси билан ҳамкорликда санкциявий комплаенс масалаларини муҳокама қилишга бағишланган семинар-тренинг ўтказилди. Унда Deloitte компанияси бошқарувчи директори Рустам Мухаметшин, шунингдек, Марказий банк ва тижорат банклари ходимлари иштирок этди.

Семинар-тренингда санкциялар тушунчаси ва унинг турлари, ҳуқуқий асослар ва амалга ошириш амалиёти, мавжуд халқаро санкциялар ҳақида маълумотлар, санкцияларнинг молия секторига таъсири, иккиламчи санкциялар каби долзарб йўналишлар бўйича тақдимотлар ўтказилди. 
 
Тадбир якунида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган барча саволларга жавоб олдилар.

Маълумот учун: Ўзбекистонда фаолият юритаетган Deloitte компанияси МДҲдаги Deloitte таркибига киради. Компания аудит, солиқ, консалтинг ва корпоратив молия соҳасида хизматларни тақдим этади.  Deloitte офислари МДҲнинг 9 мамлакатида, шунингдек, Грузия ва Украинада фаолият юритади.

Санкциявий комплаенс – бу санкциялар чекловларини бузиш хавфини камайтириш учун зарур бўлган компаниянинг ички меъёрлари ва қоидалари тизимидир.

USD = 12662.01
+21.8
EUR = 13593.93
+34.78
RUB = 137.65
+0.63
GBP = 15849.04
+31.08
JPY = 80.81
-0.41
CHF = 13885.31
+34.54
CNY = 1747.30
+3.17
Барча валюталар
Online доступ к общедоступным информационным ресурсам ЦБ РУз в сети Интернет, с возможностью просматривать и получать обновленную информацию, в том числе сведения о курсах валют.
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X