- Раҳбар: Тожиддинов Отабек Одилбекович
Контакт маълумотлари
Телефон: 71-212-60-38Вазифа ва функциялар
Департаментнинг вазифалари:- Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг валютани тартибга солиш ва назорат қилиш соҳасидаги сиёсатини шакллантириш ҳамда унинг амалга оширилишида иштирок этиш;
- тўлов балансини ҳисобини юритиш ва таҳлил қилиш тизимини тўлиқ шакллантириш.
- валютани тартибга солиш қонунчилигини қўллаш бўйича ҳориж тажрибаси ва амалиётини ўрганиш ҳамда уни такомиллаштириш юзасидан таклифлар киритиш;
- тўлов баланси, халқаро инвестиция позицияси, умумий ташқи қарз, чет эл валюталари курси (ташқи сектор статистикаси) статистикаларини услубий таъминлаш, шакллантириш ва тарқатиш;
- валюта операциялари ва ички валюта бозоридаги талаб ва таклиф манбаларини мониторингини ташкил қилиш ва амалга ошириш;
- валюта маблағлари келиб тушиши ва чиқиб кетишиши оқимларини, шунингдек валюта операциялари таҳлили.