Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

Халқаро валюта жамғармаси билан ҳамкорлик ҳақида маълумот

Янгиланган сана:  18 Июл 2019, 08:53

Ўзбекистон Республикаси Халқаро валюта жамғармаси аъзолигига 1992 йил 21 сентябрда қўшилган. 1993 йил сентябрдан буён Ўзбекистонда ХВЖнинг ваколатхонаси фаолият юритмоқда. Марказий банк ХВЖ билан алоқалар бўйича офис сифатида белгиланган.

Ҳозирги вақтда Ўзбекистон Швейцария, Польша, Сербия, Қирғизистон, Тожикистон, Қозоғистон, Озарбайжон ва Туркманистон каби 9та давлатни ўз ичига олган ХВЖнинг Швейцария гуруҳига киради.

ХВЖда Ўзбекистон томонидан бошқарувчи деб Бош вазир ўринбосари – Ўзбекистон Республикаси Молия вазири, бошқарувчи ўринбосари – Марказий банк Раиси ҳисобланади.

Ўзбекистон Республикаси делегацияси мунтазам равишда Халқаро валюта жамғармаси Бошқарувчилар кенгашининг йиллик йиғилишларида иштирок этади, охирги йиғилиш 2018 йил октябрь ойида Индонезияда бўлиб ўтди.

Сўнгги йиллардаги кенг кўламли макроиқтисодий сиёсат ислоҳотлари доирасида ХВЖ билан ҳамкорлик сезиларли даражада фаоллашди.

Ўзбекистон делегациясининг Нью-Йоркдаги олий даражадаги ташрифи давомида 2017 йил 19 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. Мирзиёев ва ХВЖ Бошқарувчи директори К. Лагард ўртасида икки томонлама учрашув бўлиб ўтди, унда Ўзбекистон Республикаси вазирликлари ва идораларига Халқаро валюта жамғармаси (ХВЖ)нинг техник ёрдам қўрсатмаларини тақдим этиш ва мамлакатнинг иқтисодий кўрсаткичларини ислоҳ қилиш ва таҳлил қилиш бўйича амалий маслаҳатлар бериш тўғрисидаги келишувга эришилди.

Мамлакатнинг амалга оширилаётган иқтисодий сиёсатининг муҳим жиҳати бўлиб 2018 йил май ойида Халқаро валюта жамғармаси Низомининг IV моддаси бўйича маслаҳатлар доирасидаги миссия натижаларига биноан (2018 йил февраль-март ойларида ўтказилган) мамлакатда юз берган ижобий ўзгаришларни акс эттирувчи хулоса Жамғарманинг расмий веб-сайтида эълон қилинганлиги ҳисобланади. Улардан бири, пресс-релизда “нархларни эркинлаштириш ва давлат корхоналарини ислоҳ қилишнинг бошланиши, Ўзбекистон Республикаси Марказий банкига кўпроқ мустақиллик бериш ва пул-кредит сиёсатини такомиллаштириш бўйича ўзгаришларнинг биринчи қадами” деб баён этилган валютани либераллаштириш ҳисобланади.

ХВЖ мутахассисларининг мамлакатга ташрифлари мунтазам равишда ўтказилмоқда, уларнинг асосий мақсади - иқтисодиётнинг жорий ҳолатини ўрганиш, амалга оширилаётган ислоҳотларни таҳлил қилиш ва тавсиялар бериш ҳисобланади. 2018 йилда бундай ташрифлар июль ва ноябрь ойларида ўтказилди.

Таъкидлаш жоизки, ХВЖ раҳбарларининг Ўзбекистон Республикасига ташрифлари фаоллашди. Хусусан, 2017 йил сентябрда Халқаро валюта жамғармасининг Яқин Шарқ ва Марказий Осиё мамлакатлари департаменти директори Д. Азур Тошкентда бўлди, 2018 йилнинг май ойида эса Тошкентга ижрочи директор ўринбосари Тао Чжанниг ташрифи бўлиб ўтди. Ҳар икки расмий шахс ўз баёнотларида Халқаро валюта жамғармаси иқтисодий ислоҳотларни қўллаб-қувватлаб, мамлакатда зарур ўсиш ва иш ўринларини ташкил қилишни рағбатлантиришга ёрдам кўрсатишини таъкидладилар. Шунингдек, Марказий банкнинг пул-кредит ва валюта сиёсатини такомиллаштириш борасидаги фаоллиги таъкидлаб ўтилди ва ўрта муддатли истиқболда инфляцияни таргетлашга ўтиши қўллаб-қувватланди.

Бундан ташқари, Халқаро валюта жамғармасининг ташаббуси билан 2017 йилдан бошлаб Тошкент шаҳрида ХВЖнинг “Кавказ ва Марказий Осиё: минтақавий иқтисодиётни ривожлантириш истиқболлари” ҳисоботи тақдимоти ҳар йили илмий-тадқиқот институтлари, олий ўқув юртлари, тижорат банклари, вазирлик ва идоралар учун Яқин Шарқ ва Марказий Осиё мамлакатлари департаменти директори ўринбосари Ю.Кахконен томонидан ўтказиб келинмоқда.

Ўзбекистон Республикаси ва Халқаро Валюта Жамғармаси ўртасидаги икки томонлама ҳамкорликнинг муҳим йўналишларидан бири техник ёрдам кўрсатиш миссиялари ҳисобланади, уларнинг асосий вазифаси хўжалик юритувчи субъектларнинг институционал салоҳиятини оширишдир. 2017-2018 йилларда Ўзбекистон Республикасига 13та ХВЖ техник ёрдами миссиялари юборилган. ХВЖ экпертларининг фаолияти асосан пул-кредит ва фискал сиёсатларинии такомиллаштириш, молиявий кўрсаткичлар тизимини яхшилашга қаратилган.

Т/р

Миссия

Давр

Вазирликлар/идоралар

Миссия мақсади

1

Ташқи тармоқ статистикаси

2017 йил декабрь

1.Марказий банк

2. Давлат статистика қўмитаси

3. Иқтисодиет вазирлиги

Тўлов баланси ва халқаро инвестиция позициясига алоҳида эътибор қаратиб ташқи авдо сектори статистикасини тузиш методологиясини ишлаб чиқиш.

2

Пул-кредит сиёсатини такомиллаштириш ва банклараро бозорни ривожлантириш

2017 йил декабрь

1.    Марказий банк

Пул-кредит сиёсати инструментларини, монетар кўрсаткичлар статистикасини, банклараро пул бозорини ривожлантириш ва ҳоказоларни такомиллаштириш механизмини ишлаб чиқиш.

3

Пул-кредит сиёсатини такомиллаштириш ва инфляцион таргетлашга ўтиш

2018 йил февраль

1. Марказий банк

Пул-кредит сиёсатининг инструментлари ва трансмиссион механизмини такомиллаштириш, шунингдек инструментларни такомиллаштириш бўйича кейинги ишларни бажариш бўйича тавсиялар.

4

Банк тизимини стресс-тестлаш

2018 йил февраль

1.Марказий банк

Тақдим этилган стресс-тест моделини муҳокама қилиш. Тижорат банкларининг кўрсаткичларига хатарларнинг асосий турларини таъсирини ўрганиш.

5

Солиқ тизимини кўриб чиқиш

2018 йил февраль

1. Молия вазирлиги

2. Иқтисодиёт вазирлиги

3. Давлат статистика қўмитаси

4. Давлат божхона қўмитаси

5. Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги

Ўзбекистон Республикаси солиқ тизимини ўрганиш ва тадқиқотлар асосида уни янада такомиллаштириш бўйича тавсиялар тайёрлаш

6

Ўзбекистон Республикасининг кенгайтирилган Умумий Маълумот Тарқатиш Тизимига қўшилиши

2018 йил март

1. Давлат статистика қўмитаси

2. Марказий банк

3. Молия вазирлиги

4. қтисодиёт вазирлиги

ХВЖнинг стандарт шаклларида пул-кредит кўрсаткичларини тузиш масалаларини кўриб чиқиш, шунингдек ХВЖ веб сайтида Ўзбекистон Республикасининг Миллий умумлаштирилган маълумотлар саҳифасини яратиш.

7

Тоифалар бўйича метамаълумотларни янгилаш

2018 йил апрель

1. Давлат статистика қўмитаси

2. Марказий банк

3. Иқтисодиёт вазирлиги

4. Молия вазирлиги

5. АЖ “Ўзбекнефтегаз”

ХВЖ стандартларига мувофиқ Миллий умумлаштирилган маълумотлар саҳифасида нашр қилиш учун метамаълумотларни тоифалар бўйича ишлаб чиқиш.

8

Давлат молияси статискасини тузишни такомиллаштириш

2018 йил май

1.    Молия вазирлиги

2.    Давлат статистика қўмитаси

Давлат молия статистикасини тузиш сифати ва таркибини такомиллаштириш, шунингдек Молия вазирлиги ва давлат мақсадли жамғармалари ижро дирекцияси мутахассисларининг малакасини ошириш.

9

Бюджет шаффофлигини ошириш

2018 йил июнь

2018 йил октябрь

1. Молия вазирлиги

2. Марказий банк

3. Иқтисодиёт вазирлиги

4. Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги

5. Меҳнат вазирлиги

6. Ўзбекистон тикланиш ва тараққиёт жамғармаси

7. Давлат рақобат қўмитаси

8. АЖ “Ўзбекнефтегаз”

Бюджет-солиқ шаффофликни, давлат молиявий статистикасини тузиш сифати ва давлат секторида ошкор қилинадиган ахборот ишончлилигини баҳолаш.

10

Солиқ маъмурчилиги

2018 йил июнь

2018 йил октябрь

2018 йил ноябрь

1. Давлат солиқ қўмитаси

2. Молия вазирлиги

Солиқ тўловчиларни рўйхатдан ўтказиш тўлиқлилигини, солиқлар ва мажбурий тўловларни йиғиш, солиқ йиғиш жараёнида технологиядан фойдаланиш, шунингдек солиқ тўловчиларнинг солиқ қонунчилигига риоя қилишини таъминлаш механизмларини амалга ошириш учун Давлат солиқ хизмати органлари томонидан қўлланилаётган ишлар ва усулларни таҳлил қилиш.

11

Монетар ва молиявий статистика

2018 йил сентябрь

1. Марказий банк

ХВЖнинг “Халқаро молия статистикаси” тўпламида нашр этиш учун пул-кредит ва молиявий статистиканинг кўрсаткичларини тайёрлаш ва такомиллаштиришга кўмаклашиш.

12

Ташқи сектор статистикаси

2018 йил октябрь

1. Марказий банк

2. Давлат статистика қўмитаси

3. Иқтисодиёт вазирлиги

4. Меҳнат вазирлиги

2016-2017 йилларда тузилган тўлов балансининг маълумотларини Тўлов баланси ва халқаро инвестиция позицияси қўлланмасининг олтинчи нашрида келтирилган стандартларга мувофиқлаштириш.

13

Банк тизимини стресс-тестлаш

2018 йиль ноябрь

1. Марказий банк

Стресс-тестлаш моделини ишлаб чиқишда ёрдам бериш Марказий банк томонидан қўлланилаётган «top-down» модели бўйича тавсиялар бериш, шунингдек макроиқтисодий кўрсаткичларни моделлаштиришга киритиш билан уни такомиллаштириш имкониятларини ўрганиш.




Улашиш:

 
USD = 12620.09
+19.95
EUR = 13599.41
-42.76
RUB = 136.73
+0.81
GBP = 15892.48
-16.46
JPY = 83.33
+0.09
CHF = 13926.38
+8.19
CNY = 1745.42
+1.99
Барча валюталар
Online доступ к общедоступным информационным ресурсам ЦБ РУз в сети Интернет, с возможностью просматривать и получать обновленную информацию, в том числе сведения о курсах валют.
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X