Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
1382

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Ёшлар етакчилари кенгаши

                  Мамлакатимизда ёш авлодни баркамол қилиб тарбиялаш, уларнинг ҳаётга мустақил қадам қўйишлари учун барча зарур шароитларни яратишга қаратилган тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

                  Сўнгги йилларда ёшларга оид давлат сиёсатининг ҳуқуқий асосларини мустаҳкамлаш мақсадида «Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни қабул қилинган.

                  «Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатини тубдан ислоҳ қилиш ва янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида» Президент Фармони қабул қилинди.

                  Ушбу Фармонга мувофиқ, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи тугатилиб, унинг негизида Ўзбекистон Ёшлар ишлари агентлиги ташкил этилди. Агентлик ёшлар сиёсати соҳасидаги қонун ҳужжатларига риоя этилиши устидан давлат назоратини амалга оширади.

                  Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 июндаги ПҚ-4768-сонли қарори талабларидан келиб чиққан ҳолда Ўзбекистон Республикаси Марказий банки тизимида Ёшлар етакчилар кенгаши фаолияти ташкил этилди.

                  Ёшлар етакчилар кенгаши ўз фаолиятида ёшларга оид давлат сиёсатини изчил ва самарали амалга ошириш, ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг муаммоларини ўрганиш ҳуқуқ  ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, банк тизимида хизмат қилаётган ёшлар вакилларининг таклиф ва мулоҳазаларини илгари суриб боради.



USD = 10315.62
+20.29
EUR = 12210.60
+15.78
RUB = 136.28
-1.37
GBP = 13322.62
+151.8
JPY = 98.67
+1.67
CHF = 11315.95
-15.03
CNY = 1524.29
+17.58
Барча валюталар
Online доступ к общедоступным информационным ресурсам ЦБ РУз в сети Интернет, с возможностью просматривать и получать обновленную информацию, в том числе сведения о курсах валют.
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X