Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
1213

“Кичик тадбиркорлик субъектларини миллий валютада кредитлаш тартиби тўғрисида”ги Низомга шарҳ

Янгиланган сана:  19 Май 2019, 14:08

“КИЧИК ТАДБИРКОРЛИК СУБЪЕКТЛАРИНИ МИЛЛИЙ ВАЛЮТАДА КРЕДИТЛАШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДА”ГИ НИЗОМГА ШАРҲ

Кредитлаш тартиби либераллашмоқда

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2013 йил 27 декабрда 2546-сон билан давлат рўйхатига олинган “Кичик тадбиркорлик субъектларини миллий валютада кредитлаш тартиби тўғрисидаги”Низомга шарҳ

Сўнгги йилларда республикамизда ишбилармонлик муҳитини тубдан яхшилаш ва тадбиркорликка янада кенг эркинлик бериш юзасидан бир қатор чора-тадбирлар белгиланмоқда.

Хусусан, банк тизимида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари учун кўрсатилаётган банк хизматлари, уларни молиявий қўллаб-қувватлаш, кредитлаш ҳажмини оширишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Натижада, 2013 йил давомида тижорат банклари томонидан кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларига барча молиялаш манбалари ҳисобидан ажратилган кредитлар 2012 йилга нисбатан 1,3 баробар ошиб, 6 трлн. 982 млрд. сўмни ташкил этди, шундан, 1 трлн. 366 млрд. сўмга тенг лойиҳалар микрокредитлар билан таъминланиб, бу кўрсаткич ҳам 2012 йилга нисбатан 1,3 баробар ўсди.

Бунда асосий эътибор, кичик тадбиркорлик субъектларига инвестиция мақсадлари, бошланғич капитални шакллантиришга узоқ муддатли кредитлар ажратиш ҳамда микрокредитлашни кенгайтириш орқали кичик бизнеснинг иқтисодиётда тутган ўрнини ошириш, янги ишчи ўринлари ташкил этишга қаратилди.

Таъкидлаш лозимки, мамлакатимизда иқтисодиётни таркибий ўзгартириш, саноат тармоқларини модернизация қилиш, хусусан, тадбиркорларни молиявий қўллаб-қувватлаш борасида банк тизими томонидан  амалга оширилаётган ишлар юқори баҳолаб келинмоқда.

Жаҳон банки ва Халқаро молия корпорациясининг 2013 йилнинг октябрь ойида эълон қилинган «Бизнесни юритиш» (Doing business) бўйича ҳисоботида Ўзбекистондаги ишбилармонлик муҳити 10 поғонага, кредитлаш соҳасидаги рейтинг кўрсаткичлари эса 24 поғонага кўтарилганки, бу давлатимиз раҳбари ва ҳукумат томонидан мамлакатимизда қулай ишбилармонлик ва инвестицион муҳитнинг яратилиши борасида олиб борилаётган ишларнинг ижобий самара бераётганидан далолат беради.

Бу эса ўз навбатида, хорижий инвесторлар ва халқаро молия институтларининг Ўзбекистонга бўлган қизиқишини ортишига олиб келади.

Таъкидлаш лозимки, ушбу «Бизнесни юритиш» ҳисоботини тузишда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларига қулай банк хизматлари кўрсатилишини тартибга солувчи ҳуқуқий-меъёрий ҳужжатларнинг мавжудлиги алоҳида баҳоланади.   

Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг жадал ривожланиши ва уларга яратиб берилаётган шароитларни эътиборга олган ҳолда Марказий банк томонидан  “Тижорат банклари томонидан фермер хўжаликларини, шунингдек, кичик бизнес субьектларини миллий валютада кредитлаш” Тартиби (рўйхат рақами 907, 2000 йил 7 март) белгиланган тартиб-таомиллар қайта кўриб чиқилди.

Хусусан, мазкур Тартиб ўрнига Марказий банк Бошқарувининг 2013 йил 23 ноябрдаги 22/9-сонли қарори билан тасдиқланган “Кичик тадбиркорлик субъектларини миллий валютада кредитлаш тартиби тўғрисида”ги Низом (рўйхат рақами 2546, 2013 йил 27 декабрь) қабул қилиниб, унга кичик тадбиркорлик субъектларига янада қулайлик яратувчи бир қатор меъёрлар киритилди.

Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Иқтисодиётнинг реал сектори корхоналарини қўллаб-қувватлаш, уларнинг барқарор ишлашини таъминлаш ва экспорт салоҳиятини ошириш чора-тадбирлари дастури тўғрисида” 2008 йил 28 ноябрдаги Фармонида энг аввало иқтисодиётнинг базавий тармоқларида модернизация, техник ва технологик қайта жиҳозлаш жараёнларини фаоллаштириш, сифатли, экспортга йўналтирилган рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқаришни таъминлайдиган замонавий мослашувчан минитехнологияларни татбиқ этиш, ички ва ташқи бозорларда мамлакатимиз ишлаб чиқарувчилари маҳсулотларининг рақобатбардошлигини янада ошириш, экспорт қилувчи корхоналар томонидан янги товарлар турларини сотиш ҳажмларини кенгайтириш ҳамда маҳсулот сотишнинг истиқболли бозорларини ўзлаштириш устувор вазифалардан этиб белгиланган.

Мазкур Фармонда тижорат банклари зиммасига иқтисодиётнинг реал сектори корхоналарини молиявий қўллаб-қувватлаш бўйича ўз вақтида зарур чора-тадбирлар кўриш, уларнинг асосли буюртманомалари бўйича айланма маблағларни тўлдириш ва инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш учун кредит ресурсларини ажратилишига ҳам алоҳида урғу берилган.

Юқорида қайд этилганлардан келиб чиқиб, Низомда банклар томонидан кичик тадбиркорлик субъектларига айланма маблағларини тўлдиришга 18 ой муддатгача кредит маблағлари ажратилиши белгиланди. Шунингдек, инвестиция лойиҳаларини молиялаштириш учун кредитлар тўлаш муддатини узайтириш ҳуқуқисиз 5 йилгача муддатга берилиши  бўйича норма бекор қилиниб, инвестиция лойиҳаларини молиялаштириш муддати тижорат банкининг Кенгаши томонидан тасдиқланадиган “Банкнинг кредит сиёсати”да акс эттирилиши йўлга қўйилди.

Шу билан бирга кичик тадбиркорлик субъектларини миллий валютада кредитлаш тартиби тўғрисида низомда тижорат банкларига кичик тадбиркорлик субъектларига кредит беришда кредитнинг умумий суммасида қарз олувчининг гаров таъминотини расмийлаштириш билан боғлиқ харажатларни ҳисобга олиш ҳуқуқи белгиланди.

Шунингдек, қарз олувчилар олинган кредит суммасини муддатидан илгари қайтаришга ва улардан ҳақиқатда фойдаланилган муддат учун ҳисобланган фоизларни тўлашга ҳақли эканлиги ўз аксини топди.

Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Статистик, солиқ, молиявий ҳисоботларни, лицензияланадиган фаолият турларини ва рухсат бериш тартиб-таомилларини тубдан қисқартириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2012 йил 16 июлдаги Фармонига асосан давлат статистик, молия, солиқ ҳисоботлари ҳамда бошқа ҳисобот турлари бекор қилиниб, бир-бирини такрорловчи шаклларни бирлаштириш эвазига ана шундай ҳисоботлар миқдорини, шунингдек уларни тақдим этиш даврийлигини муддатлари қисқартирилди.

Хўжалик юритувчи субъектлар муайян ҳисоботларни солиқ ва статистика органларига йилда бир марта тақдим этиши инобатга олиниб, тижорат банкидан кредит маблағлари ажратиш жараёнида янги ташкил этилган тадбиркорлик субъектларига қўшимча равишда молиявий ҳисоботларни тақдим этишдан озод қилинди.

Янги Тартибда кичик бизнес субъектларига янада қулайлик яратиш мақсадида кредитлашнинг ҳудуд билан боғлиқ чеклови бекор қилинди.

Эндиликда кичик тадбиркорлик субъектларига ахборот-коммуникацион технологияларни (интернет-банкинг, мобайл-банкинг ва бошқалар) қўллаган ҳолда кўрсатиладиган банк хизматлари ҳажмини кенгайтириш ҳамда уларнинг сифатини ошириш, жозибадор молиявий инструментларни қўллаш орқали кредитлаш ҳажмларини ошириш мақсадида қарз олувчилар томонидан кредит олиш юзасидан аризаларни электрон тизим орқали қабул қилиш тизими йўлга қўйилди.

Тижорат банкларининг филиалларида тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқ ва эркинликларини бузиш, уларга турли бюрократик тўсиқлар яратиш, таъмагирлик, сансалорлик, мансаб вазифасини суиистеъмол қилиш каби ҳолатларни олдини олиш, кредит аризаларини белгиланган муддатларда кўриб чиқилиши таъминлаш мақсадида банкларда “Аризаларни рўйхатга олиш китоби”, қарз олувчига “Маълумотнома” (интернет тармоғи орқали электрон кўринишида ҳам) берилиши жорий қилинди.

Бунда, “Аризаларни рўйхатга олиш китоби” ва “Маълумотнома” рақамланиб, ип ўтказиб тикилган ва тижорат банки раисининг кредитлаш масалалари бўйича ўринбосари ёки мазкур масала бўйича масъул шахснинг имзоси ҳамда Бош банкнинг муҳри билан тасдиқланади.

“Аризаларни рўйхатга олиш китоби” ва “Маълумотнома” тижорат банкларининг Бош офиси томонидан филиалларга марказлашган ҳолда тарқатилади.

Шуни ҳам таъкидлаш лозимки, “Кичик тадбиркорлик субъектларини миллий валютада кредитлаш тартиби тўғрисида”ги Низом талаблари бузилишига йўл қўйган шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгарликка тортилиши кўзда тутилган. Бу, ўйлаймизки, тижорат банклари мутасадди ходимларининг маъсулиятини янада оширади.

Комил Аҳмедов,

Банкларнинг инвестиция портфелини

мониторинг қилиш департаменти

бошқарма бошлиғи




Рўйхатдан ўтиш муддати: 12 январь 2016 й.
docx 16.2 KB
Юклаб олиш



 
USD = 10674.08
-6.98
EUR = 12576.20
+3.52
RUB = 146.91
-0.58
GBP = 14715.29
-47
JPY = 97.05
-0.57
CHF = 11512.17
-47.42
CNY = 1653.38
-3.63
Барча валюталар
Online доступ к общедоступным информационным ресурсам ЦБ РУз в сети Интернет, с возможностью просматривать и получать обновленную информацию, в том числе сведения о курсах валют.
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X