Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

2024 йил 6 февраль куни ўтказиладиган аукцион савдоларида миллий валютадаги давлат қимматли қоғозларни жойлаштириш тўғрисида ЭЪЛОН

Янгиланган сана: 8 Фев 2024, 17:49

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ва Марказий банк 2024 йил 6 февраль куни “Ўзбекистон республика валюта биржаси” акциядорлик жамияти (ЎзРВБ)нинг савдо тизимида давлат қимматли қоғозлар (ДҚҚ)ни қуйидаги шартлар асосида бирламчи жойлаштирилишини эълон қилади.

Жойлаштириш усули: ЎзРВБ савдо тизимида аукцион орқали очиқ сотув.

Эмитент – Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги.

Аукционда жойлаштириладиган ДҚҚ реквизитлари:

ДҚҚ тури: қисқа муддатли ғазначилик мажбуриятлари;

идентификацион рақам: 24084UMFS;

ISIN код: UZA000002024

бир дона мажбуриятнинг номинал қиймати: 1 000 000 (бир миллион) сўм;

аукцион ўтказиш санаси: 2024 йил 6 февраль;

муомала даври бошланиш санаси: 2024 йил 8 февраль;

чиқарилиш ҳажми: 500 000 000 000 (беш юз миллиард) сўм;

муомала даври: 364 кун;

мажбуриятларнинг сўндириш санаси: 2025 йил 6 февраль;

мажбурият бўйича даромад тури: дисконт;

даромадлилик: сотиб олиш (ёки сотиш) ва сўндириш қийматлари орасидаги фарқ.

Аукцион ўтказиш шартлари:

аризаларни қабул қилиш вақти: 11:30 – 12:00;

аризаларни қондириш вақти: 12:00;

тўлов валютаси: сўм;

аукцион бўйича ҳисоб китоблар Т+2 режимида амалга оширилади;

аукцион савдоларида фақат бирламчи дилерлар иштирок этиши   мумкин;

Ушбу ДҚҚни махсимал ҳажми 2 000 000 000 000 (икки триллион) сўм бўлгунга қадар қўшимча жойлаштирилиши мумкин;

аукцион савдоларида рақобатсиз буюртманомалар қабул қилинмайди;

битимлар қийматини яхлитлаш:математик яхлитлаш усули билан вергулдан кейин иккита белгигача.




Улашиш:

 
USD = 12933.16
-14.94
EUR = 14719.23
+23.14
RUB = 158.28
+1.35
GBP = 17323.97
+47.32
JPY = 90.60
+0.34
CHF = 15659.47
+51.83
CNY = 1778.59
+4.32
Барча валюталар
Online доступ к общедоступным информационным ресурсам ЦБ РУз в сети Интернет, с возможностью просматривать и получать обновленную информацию, в том числе сведения о курсах валют.
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X