Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

2024 йил 13 февраль куни ўтказиладиган аукцион савдоларида миллий валютадаги давлат қимматли қоғозларни жойлаштириш тўғрисида ЭЪЛОН

Янгиланган сана:  12 Фев 2024, 17:34

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ва Марказий банк 2024 йил 13 февраль куни “Ўзбекистон республика валюта биржаси” акциядорлик жамияти (ЎзРВБ)нинг савдо тизимида давлат қимматли қоғозлар (ДҚҚ)ни қуйидаги шартлар асосида бирламчи жойлаштирилишини эълон қилади.

Жойлаштириш усули: ЎзРВБ савдо тизимида аукцион орқали очиқ сотув.

Эмитент: Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги.

Аукционда жойлаштириладиган ДҚҚ реквизитлари:

ДҚҚ тури: ўрта муддатли облигациялар;

идентификацион рақам: 26029UMFS;

ISIN код: UZA000002057

бир дона облигациянинг номинал қиймати: 1 000 000 (бир миллион)сўм;

Аукцион ўтказилиш санаси: 2024 йил 13 февраль;

муомала даври бошланиш санаси: 2024 йил 15 февраль;

чиқарилиш ҳажми: 200 000 000 000 (икки юз миллиард) сўм;

муомала даври: 730 кун;

облигацияларнинг сўндириш санаси: 2026 йил 14 февраль;

қатъий белгиланган фоизли даромад ставкаси: йиллик 15,0%;

фоизли даромад тўланиш даври: 6 ой.

Фоизли даромад тўланиш саналари:

биринчи давр:     2024 йил 15 август;

иккинчи давр:    2025 йил 13 февраль;

учинчи давр:        2025 йил 14 август;

тўртинчи давр:   2026 йил 14 февраль;

Аукцион ўтказиш шартлари:

аризаларни қабул қилиш вақти: 11:00 – 11:30;

аризаларни қондириш вақти: 11:30;

тўлов валютаси: сўм;

аукцион бўйича ҳисоб китоблар Т+2 режимида амалга оширилади;

аукцион савдоларида фақат бирламчи дилерлар иштирок этиши   мумкин;

Ушбу ДҚҚни махсимал ҳажми 2 000 000 000 000 (икки триллион) сўм бўлгунга қадар қўшимча жойлаштирилиши мумкин;

 аукцион савдоларида рақобатсиз буюртманомалар қабул қилинмайди;

битимлар қийматини яхлитлаш:математик яхлитлаш усули билан вергулдан кейин иккита белгигача.




Улашиш:

 
USD = 12667.00
+2.77
EUR = 13481.49
-278.2
RUB = 135.77
-0.69
GBP = 15772.95
-285.29
JPY = 82.63
-0.77
CHF = 13855.83
-159.48
CNY = 1750.21
-0.83
Барча валюталар
Online доступ к общедоступным информационным ресурсам ЦБ РУз в сети Интернет, с возможностью просматривать и получать обновленную информацию, в том числе сведения о курсах валют.
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X