Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

2024 йил 4 октябрда ўтказиладиган аукцион савдоларида миллий валютадаги Марказий банк облигацияларини жойлаштириш тўғрисида

Янгиланган сана: 4 Окт 2024, 10:40

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки 2024 йил 4 октябрда “Ўзбекистон республика валюта биржаси” акциядорлик жамияти (ЎзРВБ)нинг савдо тизимида Марказий банк облигацияларини қуйидаги шартлар асосида бирламчи жойлаштирилишини эълон қилади.

Жойлаштириш усули: ЎзРВБ савдо тизимида аукцион орқали очиқ сотув.

Эмитент: Ўзбекистон Республикаси Марказий банки.

Аукционда жойлаштириладиган облигациялар реквизитлари:

Облигация тури: Марказий банк облигациялари;

идентификацион рақам: 22060CBUSS;

бир дона облигациянинг номинал қиймати: 1 000 000 (бир миллион) сўм;

жойлаштириш санаси: 2024 йил 4 октябрь;

чиқарилиш ҳажми: 1 000 000 000 000 (бир триллион) сўм;

муомала даври: 120 кун;

облигацияларнинг сўндириш санаси: 2025 йил 1 февраль;

мажбурият бўйича даромад тури: дисконт;

даромадлилик: сотиб олиш (ёки сотиш) ва сўндириш қийматлари орасидаги фарқ.

даромадлиликнинг максимал чегараси: асосий ставка фоиз коридорининг юқори чегараси.

Аукцион ўтказиш шартлари:

аризаларни қабул қилиш вақти: 12:00– 12:30;

аризаларни қондириш вақти: 12:30;

тўлов валютаси: сўм;

аукцион савдоларида рақобатсиз буюртманомалар қабул қилинмайди;

битимлар қийматини яхлитлаш:математик яхлитлаш усули билан вергулдан кейин иккита белгигача.



Улашиш:

 
USD = 11972.35
-17.65
EUR = 13852.01
-14.43
RUB = 147.52
-0.03
GBP = 15702.93
-39.94
JPY = 77.32
-0.37
CHF = 14978.54
+52.61
CNY = 1682.12
-1.82
Барча валюталар
Online доступ к общедоступным информационным ресурсам ЦБ РУз в сети Интернет, с возможностью просматривать и получать обновленную информацию, в том числе сведения о курсах валют.
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X