Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

2024 йил 8 октябрь куни ўтказиладиган аукцион савдоларида миллий валютадаги давлат қимматли қоғозларни жойлаштириш тўғрисида

Янгиланган сана: 7 Окт 2024, 17:20

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ва Марказий банк 2024 йил 8 октябрь куни “Ўзбекистон республика валюта биржаси” акциядорлик жамияти (ЎзРВБ)нинг савдо тизимида давлат қимматли қоғозлар (ДҚҚ)ни қуйидаги шартлар асосида бирламчи жойлаштирилишини эълон қилади.

Жойлаштириш усули: ЎзРВБ савдо тизимида аукцион орқали очиқ сотув.

Эмитент – Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги.

Аукционда жойлаштириладиган ДҚҚ реквизитлари:

ДҚҚ тури: қисқа муддатли ғазначилик мажбуриятлари;

идентификацион рақам: 24111UMFS;

ISIN код: UZA000003543

бир дона мажбуриятнинг номинал қиймати: 1 000 000 (бир миллион) сўм;

аукцион ўтказиш санаси: 2024 йил 8 октябрь;

муомала даври бошланиш санаси: 2024 йил 10 октябрь;

чиқарилиш ҳажми: 300 000 000 000 (уч юз миллиард) сўм;

муомала даври: 364 кун;

мажбуриятларнинг сўндириш санаси: 2025 йил 9 октябрь;

мажбурият бўйича даромад тури: дисконт;

даромадлилик: сотиб олиш (ёки сотиш) ва сўндириш қийматлари орасидаги фарқ.

Аукцион ўтказиш шартлари:

аризаларни қабул қилиш вақти: 11:30 – 12:00;

аризаларни қондириш вақти: 12:00;

тўлов валютаси: сўм;

аукцион бўйича ҳисоб китоблар Т+2 режимида амалга оширилади;

аукцион савдоларида фақат бирламчи дилерлар иштирок этиши   мумкин;

Ушбу ДҚҚни махсимал ҳажми 1 000 000 000 000 (бир триллион) сўм бўлгунга қадар қўшимча жойлаштирилиши мумкин;

аукцион савдоларида рақобатсиз буюртманомалар қабул қилинмайди;

битимлар қийматини яхлитлаш:математик яхлитлаш усули билан вергулдан кейин иккита белгигача.

 





Улашиш:

 
USD = 12653.32
-58.77
EUR = 14822.10
-105.71
RUB = 161.89
-0.75
GBP = 17204.72
-78.64
JPY = 86.29
-0.64
CHF = 15896.13
-61.8
CNY = 1762.25
-9.69
Барча валюталар
Online доступ к общедоступным информационным ресурсам ЦБ РУз в сети Интернет, с возможностью просматривать и получать обновленную информацию, в том числе сведения о курсах валют.
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X