Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

2024 йил 18 октябрда ўтказиладиган аукцион савдоларида миллий валютадаги Марказий банк облигацияларини жойлаштириш тўғрисида

Янгиланган сана: 17 Окт 2024, 18:53

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки 2024 йил 18 октябрда “Ўзбекистон республика валюта биржаси” акциядорлик жамияти (ЎзРВБ)нинг савдо тизимида Марказий банк облигацияларини қуйидаги шартлар асосида бирламчи жойлаштирилишини эълон қилади.

Жойлаштириш усули: ЎзРВБ савдо тизимида аукцион орқали очиқ сотув.

Эмитент: Ўзбекистон Республикаси Марказий банки.

Аукционда жойлаштириладиган облигациялар реквизитлари:

Облигация тури: Марказий банк облигациялари;

идентификацион рақам: 21166CBUSS;

бир дона облигациянинг номинал қиймати: 1 000 000 (бир миллион) сўм;

жойлаштириш санаси: 2024 йил 18 октябрь;

чиқарилиш ҳажми: 500 000 000 000 (беш юз миллиард) сўм;

муомала даври: 90 кун;

облигацияларнинг сўндириш санаси: 2025 йил 16 январь;

мажбурият бўйича даромад тури: дисконт;

даромадлилик: сотиб олиш (ёки сотиш) ва сўндириш қийматлари орасидаги фарқ.

даромадлиликнинг максимал чегараси: асосий ставка фоиз коридорининг юқори чегараси.

Аукцион ўтказиш шартлари:

аризаларни қабул қилиш вақти: 11:00– 11:30;

аризаларни қондириш вақти: 11:30;

тўлов валютаси: сўм;

аукцион савдоларида рақобатсиз буюртманомалар қабул қилинмайди;

битимлар қийматини яхлитлаш:математик яхлитлаш усули билан вергулдан кейин иккита белгигача.




Улашиш:

 
USD = 12557.56
-34.15
EUR = 14809.13
-12.57
RUB = 159.44
-0.74
GBP = 17147.35
-90.7
JPY = 87.29
-0.06
CHF = 15841.50
-39.08
CNY = 1753.68
-2.76
Барча валюталар
Online доступ к общедоступным информационным ресурсам ЦБ РУз в сети Интернет, с возможностью просматривать и получать обновленную информацию, в том числе сведения о курсах валют.
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X