Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ва Марказий банк 2024 йил 22 октябрь куни “Ўзбекистон республика валюта биржаси” акциядорлик жамияти (ЎзРВБ)нинг савдо тизимида давлат қимматли қоғозлар (ДҚҚ)ни қуйидаги шартлар асосида бирламчи жойлаштирилишини эълон қилади.
Жойлаштириш усули: ЎзРВБ савдо тизимида аукцион орқали очиқ сотув.
Эмитент – Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги.
Аукционда жойлаштириладиган ДҚҚ реквизитлари:
ДҚҚ тури: ўрта муддатли ғазначилик мажбуриятлари;
идентификацион рақам: 26047UMFS;
ISIN код: UZA000003618
бир дона мажбуриятнинг номинал қиймати: 1 000 000 (бир миллион) сўм;
аукцион ўтказиш санаси: 2024 йил 22 октябрь;
муомала даври бошланиш санаси: 2024 йил 24 октябрь;
чиқарилиш ҳажми: 100 000 000 000 (бир юз миллиард) сўм;
муомала даври: 730 кун;
мажбуриятларнинг сўндириш санаси: 2026 йил 24 октябрь;
қатъий белгиланган фоизли даромад ставкаси: йиллик 15,0%;
фоизли даромад тўланиш даври: 6 ой.
Фоизли даромад тўланиш саналари:
биринчи давр: 2025 йил 24 апрель;
иккинчи давр: 2025 йил 23 октябрь;
учинчи давр: 2026 йил 23 апрель;
тўртинчи давр: 2026 йил 24 октябрь;
Аукцион ўтказиш шартлари:
аризаларни қабул қилиш вақти: 11:00 – 11:30;
аризаларни қондириш вақти: 11:30;
тўлов валютаси: сўм;
аукцион бўйича ҳисоб китоблар Т+2 режимида амалга оширилади;
аукцион савдоларида фақат бирламчи дилерлар иштирок этиши мумкин;
Ушбу ДҚҚни махсимал ҳажми 1 000 000 000 000 (бир триллион) сўм бўлгунга қадар қўшимча жойлаштирилиши мумкин;
аукцион савдоларида рақобатсиз буюртманомалар қабул қилинмайди;
битимлар қийматини яхлитлаш:математик яхлитлаш усули билан вергулдан кейин иккита белгигача.