Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Марказий банк 2019 йил 19 февралда “Ўзбекистон республика валюта биржаси” акциядорлик жамияти (ЎзРВБ)нинг савдо тизимида давлат қимматли қоғозлар (ДҚҚ)ни қуйидаги шартлар асосида бирламчи жойлаштирилишини эълон қилади.
Жойлаштириш усули: ЎзРВБ савдо тизимида аукцион орқали очиқ сотув.
Эмитент – Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги.
Аукционда жойлаштириладиган ДҚҚ реквизитлари:
-
ДҚҚ тури: ўрта муддатли облигациялар;
- идентификацион рақам: 24002UMFS;
- бир дона облигациянинг номинал қиймати: 1 000 000
(бир миллион) сўм;
- жойлаштириш санаси: 2019 йил 19 февраль;
- чиқарилиш ҳажми: 60 000 000 000 (олтмиш миллиард) сўм;
- муомала даври: 365 кун;
- облигацияларнинг сўндириш санаси: 2020
йил 19 февраль;
- қатъий белгиланган фоизли даромад ставкаси: йиллик 15%;
- фоизли даромад тўланиш даври: 3 ой.
Фоизли даромад тўланиш саналари:
-
биринчи давр: 2019 йил 21 май;
- иккинчи давр: 2019 йил 20 август;
- учинчи давр: 2019 йил 19 ноябрь;
- тўртинчи давр: 2020 йил 19 февраль.
Аукцион ўтказиш шартлари:
-
аризаларни қабул қилиш вақти: 09:00 – 11:30;
- аризаларни қондириш вақти: 15:00 – 16:00;
- тўлов валютаси: сўм;
- битта дилер томонидан сотиб олиниши мумкин бўлган ДҚҚнинг максимал ҳажми: ДҚҚ чиқарилиши умумий ҳажмининг 40 %дан ошмаслиги лозим;
- битта дилер томонидан киритиладиган рақобатсиз буюртмалар ҳажми: дилер томонидан киритиладиган рақобатли буюртмалар ҳажмининг 20 %дан ошмаслиги лозим;
-
битимлар қийматини яхлитлаш: математик яхлитлаш усули билан вергулдан кейин иккита белгигача.