Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

Электрон пуллар қандай қабул қилинади?

Янгиланган сана:  17 Авг 2020, 16:43

Марказий банк Ўзбекистондаги электрон пуллар тизимининг операторига илк лицензияни берганига қарийб икки ой бўлди. Ушбу тўлов воситасини қўллаган ҳолда юз минглаб транзакциялар амалга оширилди. Вuxgalter.uz МБнинг тўлов тизимлари бошқармаси бошлиғи ўринбосари Жаҳонгир ҚАЮМОВдан у қандай ишлаши, хусусий тадбиркорлар ва юридик шахслар бизнесида электрон пулларни қандай қўллаш мумкинлиги ҳақида маълумот олди: 


– «Электрон пулларни кўпинча криптовалюта билан чалкаштирадилар. Аслида у фақат электрон тизимда муомалада бўладиган сўмнинг эквивалентидир.

Ўзбекистонда электрон пуллар учун норматив-ҳуқуқий база 2019 йил ноябрь ойида – «Тўловлар ва тўлов тизимлари тўғрисида»ги Қонун қабул қилиниши билан шакллана бошлади. Бугун улар воситасида товарлар ва хизматлар ҳақини бемалол тўлаш мумкин. Ягона шарти: сотувчида – электрон ҳамён, харидорда эса электрон ҳамён ва электрон пул тўловлари учун махсус илова бўлиши керак.

Харидор жисмоний шахслар учун электрон пуллар қулай:

Банк карталари

Электрон пуллар

Банк ҳисобварағини очиш талаб этилади

Харидор жисмоний шахс электрон ҳамённи уяли алоқа телефони рақамига очиши мумкин

Операцияларни амалга ошираётганда банк карта ҳисобварағига мурожаат қилиш талаб этилади

Тўғридан-тўғри электрон ҳамён орқали муомала қилинади (тегишли банк воситачилик ҳақи ушлаб қолинмайди, харажатлар камаяди)

Тижорат банклари банк карталарини очаётганда мижозни идентификация қилишлари керак

Электрон ҳамён эгаси идентификация қилиниши ёки идентификация қилинмаслиги мумкин.

Идентификация қилинган электрон пулларнинг эгаси бўлган жисмоний шахс томонидан амалга ошириладиган битта операциянинг энг кўп суммаси 100 БҲМга тенг бўлган суммадан ошмаслиги керак.

Идентификация қилинмаган электрон пулларнинг эгаси бўлган жисмоний шахс томонидан амалга ошириладиган битта операциянинг энг кўп суммаси 1 БҲМга тенг бўлган суммадан ошмаслиги керак.

Идентификация қилинмаган электрон пулларнинг эгаси бўлган жисмоний шахснинг битта электрон ҳамёнида (қурилмасида) сақланадиган электрон пулларнинг энг кўп суммаси 5 БҲМга тенг бўлган суммадан ошмаслиги керак


– Тадбиркорлик субъекти – корхона ёки ЯТТ товарлар ва хизматлар ҳақини электрон пулда олиш учун қандай тайёргарлик кўриши керак?

– Бунинг учун электрон пуллар эмитенти ёхуд электрон пуллар тизимининг иштирокчиси бўлган бошқа банк билан шартнома тузиш лозим. Ушбу шартнома асосида тадбиркорлик субъектига махсус электрон ҳамён очилади.

Табиийки, тўловни электрон пуллар билан қабул қилаётганингизни бўлғуси мижозлар эътиборига етказишингиз лозим.


!Диққат
Якка тартибдаги тадбиркорлар ва юридик шахсларнинг электрон ҳамёнларидан фақат реализация қилинган товар, бажарилган иш ёки кўрсатилган хизмат учун тўловларни қабул қилиш мақсадида фойдаланилади.

Электрон пуллар келиб тушган кун давомида, агар тадбиркорлик субъекти ва электрон пуллар эмитенти ўртасида тузилган шартномада бошқа муддат назарда тутилмаган бўлса, эмитент электрон пулларни нақд пулсиз шаклдаги сўмга айлантириш орқали уларни «қоплайди». Ушбу операция натижасида хўжалик юритувчи субъект (ЯТТ ёки юридик шахс) ҳисобварағига электрон пулларнинг номинал қийматига тенг бўлган миллий валютадаги сумма келиб тушади». 


Олег ГАЕВОЙ тайёрлади.




 
USD = 10777.04
+19.47
EUR = 12140.34
+66.04
RUB = 142.21
-2.13
GBP = 14350.71
+6.57
JPY = 94.56
+1.31
CHF = 11631.99
+109.31
CNY = 1686.60
+1.99
Барча валюталар
Online доступ к общедоступным информационным ресурсам ЦБ РУз в сети Интернет, с возможностью просматривать и получать обновленную информацию, в том числе сведения о курсах валют.
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X