Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

Ижтимоий тармоқларда Ўзбекистон Республикаси халқаро захираларига доир тарқалаётган хабарлар юзасидан Марказий банк муносабати

Янгиланган сана:  14 Июл 2023, 12:16
14 Июл 2023

Халқаро захиралар ҳажми мамлакат миллий валютаси, молия тизими барқарорлигини таъминлаш ва хорижий инвесторлар ишончини ошириш, шунингдек, пул-кредит сиёсатини амалга ошириш ва халқаро операциялар бўйича ҳисоб-китоблар узлуксизлигини таъминлаш мақсадларидан келиб чиқиб етарли даражада шакллантириб борилади. Бунда халқаро захираларни жамғариш асосий мақсад сифатида хизмат қилмайди.

Ўзбекистон Республикасининг халқаро захиралари таркибида Марказий банк маблағларидан ташқари, Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги маблағлари ҳам мавжуд бўлиб, халқаро стандартларга кўра, улардан фойдаланиш ҳуқуқи ушбу ташкилотлар ихтиёрида бўлади ва Марказий банк томонидан оператив бошқарилади.

Халқаро захиралар ҳажми 2017 йил билан солиштирилганда 9,3 млрд. АҚШ доллари ёки 35,3 фоизга ошган бўлиб, бу ҳолат 2017-2022 йиллар мобайнида халқаро захиралар таркибидаги монетар олтин ҳажмининг 67 тоннага ортганлиги ҳамда олтин нархининг 2017 йил бошидаги 1 159,1 доллардан 2022 йил якунига 1 812,4 долларгача кўтарилиши билан изоҳланади. Бунда халқаро захиралар хажмига олтин нархи ўзгаришининг таъсири 6,9 млрд. АҚШ долларини ташкил қилди.

Натижада халқаро захираларнинг таркибида монетар олтиннинг улуши 2017 йилга нисбатан 46 фоиздан 2023 йил 1 январь ҳолатига 64 фоизгача ошди ва мос равишда валюта маблағлари улуши 53 фоиздан 36 фоизга камайди.

 

Ўзбекистон Республикасининг халқаро захиралари таркиби ўзгариши, млрд. АҚШ долларида

{5FAA17D8-4888-42CE-B1FA-E7E0999956BA}.png.jpg

Ҳозирги геосиёсий ноаниқликлар шароитида халқаро амалиётда олтин хавфсиз актив сифатида тан олинган бўлиб, глобал иқтисодий инқирозлар, юқори инфляцион босим ва геосиёсий зиддиятлар даврида инвесторларнинг олтинга хавфсиз актив ва инфляциядан хеджирлаш воситаси сифатида талаб ортади ва бу, ўз навбатида, олтин нархининг ўсишига хизмат қилади.

Ўзбекистон Республикасининг халқаро захиралари ҳажми халқаро амалиётда захираларнинг етарлилигини баҳолашда қўлланиладиган кўрсаткичларнинг минимал талабларига тўлиқ жавоб беради.

Жумладан, халқаро захираларнинг кенг маънодаги пул массасига нисбати 2023 йил 1 июль ҳолатига 204 фоизни ташкил қилган бўлиб, 20 фоизлик минимал талабдан 10 баробар кўпдир.

Халқаро захираларнинг пул массасига нисбати (01.01.2023 йил ҳолатига)

{319735F4-375E-4A88-A048-89E1B1D0A125}.png.jpg

*Ўзбекистон бўйича маълумот 01.07.2023 йил ҳолатига.
Манба: ХВЖ ва Марказий банк маълумотлари

Айни пайтда ривожланаётган давлатлар тажрибасида иқтисодиёт ривожланиб боргани сари импорт ҳажмининг ҳам ўсиб бориши кузатилади. Ўзбекистонда ҳам сўнгги йилларда инвестицион лойиҳаларни амалга ошириш ва ишлаб чиқариш мақсадларида машина ускуналар ва технологиялар импорти, аҳоли даромадларининг ошиб бориши билан истеъмол товарлари импорти ва иқтисодий фаоллик яхшиланиб бориши билан хизматлар импорти ошиб бормоқда. Жумладан, импорт ҳажми 2017 йилда 14 млрд. долларни ташкил қилган бўлса, 2022 йилга келиб бу кўрсаткич 30 млрд. долларга етган, яъни ўсиш 2,1 баробарни ташкил қилган[1].

2021-2022 йилларда ЯИМ номинал ҳажмида 20-22 фоизлик ўсиш кузатилган бўлса, импорт ҳажмида ҳам шунга мос равишда 20-21 фоизлик ўсиш суръатлари қайд этилган.

Импорт ҳажмининг юқори суръатларда ошиб бориши шароитида халқаро захираларнинг уларга бўлган нисбатининг пасайиши, 2023 йил 1 июль ҳолатига халқаро захираларни 11,3 ойлик импортни қоплашга етадиган даражада шакллантирувчи омиллар бўлган. Бу эса минимал талаб этиладиган кўрсаткичдан қарийб 4 баробарга юқоридир (минимал талаб 3 ой).


 

Халқаро захираларнинг импортни қоплаш даражаси, ой ҳисобида

{6E69652B-B6ED-4815-BAE6-BFDF5FEB35A9}.png.jpg

* Ўзбекистон бўйича маълумот 01.07.2023 йил ҳолатига.
Манба: ХВЖ ва Марказий банк маълумотлари

Мавжуд халқаро захиралар Ўзбекистоннинг 2023 йил давомида сўндирилиши кутилаётган қисқа муддатли ташқи қарзларини тўлиқ қоплайди ҳамда бугунги кунда минимал талабга нисбатан қарийб 5,1 баробар юқори даражада шаклланган (ХВЖ тавсияси – мин. 100 фоиз).

Ташқи савдо бўйича асосий ҳамкор мамлакатлар кўрсаткичлари билан солиштирганда Ўзбекистон халқаро захираларининг ЯИМдаги улуши нисбатан юқори даражада шаклланган. Жумладан, Ўзбекистонда халқаро захираларнинг ЯИМга нисбати 44 фоизни ташкил қилади.

 

Халқаро захираларнинг ЯИМга нисбатан ўзгариши, фоизда

{4AE67BA2-D809-41F8-8B5B-4A3A56CA0F27}.png.jpg

Манба: ХВЖ ва хорижий мамлакатлар марказий банклари маълумотлари




[1] Статистика агентлиги маълумотлари



USD = 12694.87
-25.13
EUR = 13766.32
-61.59
RUB = 139.48
-0.56
GBP = 16066.63
-48.34
JPY = 81.46
-0.78
CHF = 13964.22
-134.65
CNY = 1756.69
-5.47
Барча валюталар
Online доступ к общедоступным информационным ресурсам ЦБ РУз в сети Интернет, с возможностью просматривать и получать обновленную информацию, в том числе сведения о курсах валют.
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X