Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

Осиё тараққиёт банки молиявий оммабоплик ва аҳоли молиявий саводхонлиги даражасини баҳолаш бўйича тадқиқот ўтказишда Марказий банкка кўмаклашди

Янгиланган сана: 27 Июн 2025, 17:20
27 Июн 2025

«Inclusive Finance Sector Development Program» доирасидаги техник ёрдам лойиҳаси асосида Осиё тараққиёт банки томонидан Ўзбекистонда молиявий оммабоплик ва молиявий саводхонлик даражасини ўрганиш бўйича комплекс тадқиқот амалга оширилди. Ушбу тадқиқотда WB Findex ва OECD томонидан ишлаб чиқилган методология, шунингдек IFC (2020 йил) ҳамда IFAD сўровномаси саволлари қўлланилди.

Миқдорий тадқиқот мамлакатнинг 6 та ҳудудида (Қорақалпоғистон Республикаси, Қашқадарё, Фарғона, Самарқанд, Жиззах вилоятлари ва Тошкент шаҳри) 1200 нафар респондентни қамраб олди. Сифатли тадқиқот 5 та ҳудудда (Хоразм, Сурхондарё, Бухоро, Андижон вилоятлари ва Тошкент шаҳри) амалга оширилди ҳамда унда 198 нафар иштирокчи, жумладан, аёллар, ёшлар ва қишлоқ жойларда яшовчи фуқаролар иштирок этди.

Ҳудудлар ижтимоий-иқтисодий ривожланиш даражаси (аграр, саноат, кам ривожланган, шаҳар маркази)дан келиб чиққан ҳолда танлаб олинди. Тадқиқот маълумотлари «Ekspert fikri» ижтимоий-иқтисодий ва маркетинг тадқиқотлари маркази томонидан юзма-юз суҳбатлар орқали йиғилди.

Ушбу тадқиқот 2021-2023 йилларда молиявий хизматлар оммабоплигини кенгайтириш бўйича амалга оширилган чора-тадбирларни баҳолаш ҳамда аҳоли томонидан асосий молиявий хизматлардан фойдаланиш, молиявий хулқ-атвор ва молиявий саводхонлик даражасига оид маълумотларни тақдим этади.

Тадқиқот натижалари билан Марказий банкнинг расмий веб-сайтида узбек ва инглиз  тилларида танишишингиз мумкин.


USD = 12615.07
-19.27
EUR = 14754.59
-66.75
RUB = 162.02
-0.35
GBP = 17084.59
-110.75
JPY = 85.81
-0.62
CHF = 15852.06
-56.2
CNY = 1759.55
-1.36
Барча валюталар
Online доступ к общедоступным информационным ресурсам ЦБ РУз в сети Интернет, с возможностью просматривать и получать обновленную информацию, в том числе сведения о курсах валют.
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X