Жорий йилнинг 14 январь куни Марказий банк томонидан Ўзбекистон республика валюта биржасида муомала даври 6 ой бўлган 1 млн. сўм номинал қийматга эга, умумий ҳажми 250 млрд. сўмлик 250 минг дона Марказий банк облигацияларини жойлаштириш бўйича аукцион савдолари ўтказилди.
Аукционда 13 та тижорат банки иштирок этган бўлиб, улар томонидан 613,3 млрд. сўм ҳажмидаги 603 900 дона облигацияни сотиб олиш учун рақобатли буюртманомалар таклиф этилди.
Аукцион давомида 250 000 дона қимматли қоғозлар 257,0 млрд. сўм қийматида жойлаштирилди (чиқарилиш умумий ҳажмининг 100 фоизи).
Аукционда жойлаштирилган облигацияларнинг сўндириладиган умумий ҳажми 250,0 млрд. сўмниташкил этади.
Аукцион натижаларига кўра, қимматли қоғозларнинг ўртача тортилган даромадлилиги йиллик 10,01 фоизни, минимал даромадлилик даражаси - 7,56 фоизни ва чегириш нарх бўйича максимал даромадлилик даражаси - 12,02 фоизни ташкил этди.