Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

Ижтимоий тармоқларда Ўзбекистон Республикаси Марказий банки номидан сохта каналлар очилганлиги бўйича

Янгиланган сана:  4 Авг 2023, 14:58
4 Авг 2023

Телеграм ижтимоий тармоғида Марказий банк номидан сохта канал очиб, фуқароларни алдашга уриниш ҳолатлари кузатилмоқда. Канал эгалари ўзларини Марказий банк ходими сифатида таништириб, аҳолининг ишончига кириб, уларга онлайн кредитлар таклиф этиш орқали банк карта маълумотларига эга бўлиш ва кейинчалик маблағларни ўзлаштиришга ҳаракат қилаётганлиги маълум бўлди.

Марказий банк тижорат фаолияти билан шуғулланмайди, шу жумладан, жисмоний шахсларга кредит ажратмайди ёки молиявий ёрдам кўрсатмайди. Марказий банк номидан ҳар қандай кўринишдаги кредит, молиявий ёрдам ёки бошқа турдаги банк хизматини таклиф этиш сохталик ва фирибгарликнинг асосий белгиси ҳисобланади.

Марказий банкнинг ягона расмий телеграм канали ушбу ҳаволада келтирилган бўлиб, Сиз ва яқинларингизга расмий каналдан фойдаланиш тавсия этилади.

Шунингдек, банк карта маълумотлари ва айниқса, тижорат банкларининг уяли телефонга юбориладиган СМС хабарини бегона шахсларга ошкор қилиш фирибгарларга масофадан туриб картадаги маблағларни ўзлаштириш учун шароит яратиши тўғрисида Сизни такроран огоҳлантирамиз.

Огоҳ бўлинг! Фирибгарлик ёки сохта каналлар фаолияти бўйича хабар топсангиз, Марказий банкка ишонч ва алоқа телефонлари (71-200-00-44, 71-212-62-05) орқали билдиришингизни сўраймиз.

USD = 12635.27
-19.75
EUR = 13753.49
+27.86
RUB = 144.47
+0.19
GBP = 16362.67
+66.8
JPY = 79.37
+1.04
CHF = 14100.29
+12.55
CNY = 1741.64
-0.18
Барча валюталар
Online доступ к общедоступным информационным ресурсам ЦБ РУз в сети Интернет, с возможностью просматривать и получать обновленную информацию, в том числе сведения о курсах валют.
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X