Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

Марказий банк ёшларнинг молиявий саводхонлик ташаббусларини қўллаб-қувватлайди

Янгиланган сана:  5 Сен 2023, 16:28
5 Сен 2023
Марказий банкда молиявий таълим бўйича мобил интерактив илова ишлаб чиқувчиларидан бири билан учрашув бўлиб ўтди.

Стартап лойиҳаларини ишлаб чиқувчилар, GameDev Goethe ўйинларини ишлаб чиқиш инкубатори резидентлари, хакатонлар ва турли ИТ тадбирларининг фаол иштирокчилари Аббос Шухратов ва Александр Карп банкнотларни қалбакилаштиришга қарши курашиш соҳасида ўйиннинг биринчи версиясини тақдим этдилар.

Учрашув давомида Молиявий саводхонлик ва оммабопликни ошириш департаменти, шунингдек, Нақд пул муомаласини ташкил этиш департаменти ходимлари томонидан мобил илованинг мазмун ва интерактив қисмини яхшилаш бўйича тавсиялар берилди.

Марказий банк ёшларнинг молиявий саводхонликни ривожлантириш бўйича ташаббусларини, шу жумладан рақамли маҳсулотларини қўллаб-қувватлайди.

Finlit.uz билан молиявий саводхонлигингизни биргаликда оширинг!

USD = 12627.02
+12.22
EUR = 13494.50
-132.01
RUB = 142.18
-1.15
GBP = 16043.89
-81.61
JPY = 80.38
+0.13
CHF = 14122.60
+37.29
CNY = 1740.24
+0.87
Барча валюталар
Online доступ к общедоступным информационным ресурсам ЦБ РУз в сети Интернет, с возможностью просматривать и получать обновленную информацию, в том числе сведения о курсах валют.
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X